Моуриньо Погба билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди

Mirjalol Normatov
31 мар 2018, 11:15
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Поль Погба билан бўлаётган можаролар ҳақида гапирди.

"Погбадан сўранг, сиз нималар деб ўйлаётганингизни сўранг.

Бу унинг жароҳат олганига боғлиқ эмас. У яхши тикланди ва сафга қайтди.

Ўтган мавсумда ҳам у жароҳат олганди, кейинчалик ўзининг жисмоний ҳолатини тиклаганди.

Сиз нима деб ўйласангиз ўйлайверинг, орамиздаги муносабатлар яхши, жуда яхши. У билан курашмаяпман, керак бўлса ўзидан сўранг", - деди Моуриньо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com