UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  2 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  4 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3

Топлар даврасига хуш келибсан Микел Янгиликлар

Топлар даврасига хуш келибсан Микел

Автоматга қарши камон билан жанг қилиб бўлмайди.


Куни кеча «Арсенал» премьер-лига 12-турида (Қиролича вафоти сабабли қолдирилган ўйин) “Манчестер Сити”га мағлуб бўлди. АПЛ жорий мавсумида Артета бошчилигидаги «тўпчилар» туманли албионнинг барча топ жамоаларини мағлуб этишди, фақатгина амалдаги чемпиондан ташқари. Ўйин олдидан мутахассис ва мухлисларнинг аксарияти «Арсенал»дан ижобий натижа кутишганди, аммо бу сафар ҳам Артета Пепни енга олмади.

Қолдирилган дарс.


Пеп қўл остида мураббийлик сир асрорларини ўрганган Микел Гвардиоланинг қайсидир дарсини ўтказиб юборган ёки унга ҳаммаси ҳам ўргатилмаган. Артета «Арсенал»да йўлга қўйган услуб “Манчестер Сити”ники билан деярли бир хил. Шогирд устозидан ўрганганларига таянган ҳолда «Арсенал»ни АПЛ пешқадамига айлантирганди. Деярли барча ўйинларда иш берган услуб «оригинали»га қарши қўйилганда ожиз қолди. Ўша ўргатилмаган, беркитилган билимлар Артетага етишмади. Кечаги ўйин орқали Гвардиола шогирдига қолдирган дарсларидан бирини қайта ўтиб берди.

Артета топ мураббий.

Миллионлар ўйинида “ғалаба футболчиларники, мағлубият эса мураббийники” деган ибора бор. «Сити» билан ўйинда ҳам шундай бўлди, кучли прессинг остида қолган «Арсенал» ҳимоя вакиллари тўпни оширишда хатоликларга йўл қўйишди. Ўтказиб юборилган уч гол ҳам қўпол хатолар эвазига юзага келди. Ўйиннинг умумий картинасига қарасак Артета жамоаси ҳеч қайси жабҳада рақибидан ортда қолмади. Тўп назорати (64 га 36), дарвозага берилган зарбалар (10 га 9), узатмалар адади ва аниқлиги кўрсаткичлари бўйича рақиб ортда қолдирилди. Бу эса мураббий тузган тактик схемалар иш берганидан далолат. 


Артета аллақачон топ мураббийлар қаторига кириб бўлди. Тажриба, услубан хилма-хиллик, вазиятларга тезкор реакция билдира олиш хусусиятларини ўзида жо қилган мутахассисга «Арсенал»да фақатгина ресурслар танқислиги панд бермоқда. Қишда олинган Троссар ва Жоржинё етарли бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам Артетанинг даражасини белгилашда фақатгина натижанинг ўзигагина қараш нотўғри. Ўлчовни эса бошқа бир инсондан олса бўлади. Айни пайтда планетанинг том маънода биринчи рақамли мураббийи бўлиб турган Пеп Гвардиоалани ўз услубида ўйин томонлама махф этишни ҳозирча фақат Микел уддаламоқда. Ишонаманки Артета қураётган футбол Пеп тузиб чиққан услубнинг айниси эмас. Аслида Гвардиоланинг ўзи ҳам голландларнинг тотал футболидан озуқаланган ҳолда ҳозирги даражага чиққан. Катта эҳтимол «тўпчилар» раҳбарияти Артетага керакли футболчиларни олиб бериб турса (Михаил Мудрик) тез орада “Манчестер Сити” каби жамоалар устидан ҳам зафар қучилади. Автоматга қарши камон билан жанг қилиб бўлмайди ёки “иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” дегани каби. Ҳаммаси шу тақлид давом этса Артета келажакнинг биринчи рақамли мураббийига айланади. Футбол эса бу каби мураббийларнинг борлигидан фақат ютади. Топлар даврасига хуш келибсан Микел

 

Жалолиддин Халилов.  

 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика