"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи
22 июл 22:59
Янгиликлар
"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи
"Ливерпуль" Малик Фофанни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, Федерико Кьезанинг савдоси якунлангач, "Ливерпуль" "Лион"нинг қанот ҳужумчисини трансфер қилиш бўйича фаол ҳаракатларга ўтиши кутилмоқда. Клуб амалга оширилган трансферлар билан қаноатланмоқчи эмас.
"Ливерпул"нинг скаутлик бўлими Фофанни юқори баҳоламоқда.
Белгиялик футболчига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда ва уни Луис Диасга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. "Челси" ва МЮ ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Фофана эндигина 20 ёшда. Футболчининг Transfermarkt порталидаги таҳминий нархи 30 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар