"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди
20 июл 2025 09:24
Янгиликлар
"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди
"Барселона" Мадриднинг "Реал" жамоаси вингери Родриго билан қизиқмоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан ва ўз қизиқишини билдирган. Ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, аммо "Барса" жамоаси уларни яқин кунларда бошлашга тайёр.
Аввалроқ Родриго "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга Англия Премьер-Лигасининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсум Родриго барча турнирларда 54 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 11 та голли узатма билан ажралди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор баҳоси 90 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар