"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас
26 июл 00:14
Янгиликлар


"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас
"Ньюкасл" футболчиси Александер Исакнинг клубдаги келажагини клубнинг саудиялик эгалари ҳал қилиши кутилмоқда.
"The Telegraph" маълумотига кўра, форварднинг сотилиши борасидаги якуний қарор клубни молиялаштирадиган Саудия Арабистони инвестицион фонди эгалари ва бошқарув вакили Ясир ал-Румайянга қолдирилган.
Гарчи кетиш истаги бўлса-да, клубдагилар Исакни сотишни истамаяпти. Швецияликни "Ливерпуль" ўз таркибида кўришни хоҳламоқда.
Ал-Румайян одатда "Ньюкасл"нинг ички ишларига аралашмайди. Лекин Исак борасидаги воқеликни айнан у бошқариб бормоқда.
Исак "Ньюкасл" таркибида умумий ҳисобда 109 ўйинда қатнашиб, 62 гол ва 11 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар