UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  10 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  10 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  15 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49

"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда Янгиликлар

"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда

"Бавария" "Ливерпуль" ўйинчиси Луис Диаснинг трансферига яқин турибди.

Клублар вингернинг трансфери бўйича чуқур музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Sky Sports.

Аввалроқ, "қизиллар" "Бавария"нинг колумбиялик футболчи бўйича дастлабки таклифларини рад этганди. Охирги марта мюнхенликлар 67,5 миллион евродан кўпроқ таклиф қилгани хабар қилинган.

Таъкидланишича, "Бавария" тахминан 80 млн евролик янги таклиф билан чиққан. Ҳозирда томонлар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Диас 2022 йилнинг январида 37,5 миллион фунт эвазига "Ливерпул"га ўтди ва беш ярим йиллик шартнома имзолади.

Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика