UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Александр Лобанов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

"Тажрибали дарвозабон Александр Лобанов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.  

Лобанов 1986 йил, 4 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Сўғдиёна” (Жиззах, 2005-2006 йиллар), “Қайсар” (Қизилўрда,Қозоғистон, 2007 йил), “Акжайик” (Уральск, Қозоғистон, 2008 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2009-2010 йиллар), “Арал” (Нукус, 2011 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2012-2015 йиллар, 2016 йилнинг 2-давраси – 2018 йил), “Металлург” (Бекобод, 2019–2023 йиллар) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони (2012, 2014-2015 йиллар), шунингдек, миллий чемпионатимизнинг кумуш (2018 йил) ва бронза (2017 йил) медаллари соҳиби.

Бундан ташқари, Эрон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган (2016 йил).

2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Биз Александр Лобановга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", — дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика