

Гарчи турнинг марказий тўқнашуви сифатида "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйини кўрилаётган бўлса-да, Жиззахда бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" – ОКМК баҳси ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.
Қизиқ факт шуки, "Сўғдиёна" 6 йилдан буён ўз майдонида олмалиқликларни енга олмаяпти. Жамоа охирги маротаба 2019 йилги мавсумда рақибидан устун келган – 1:0. Кейинги 5 та баҳснинг 3 тасида муроса кўчаси танланган, 2 та беллашувда Миржалол Қосимов жамоасининг қўли баланд келган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 18:30 га белгиланган.
"Сўғдиёна" бугун мазкур серияга барҳам берадими?



