UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  2 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  1 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   12 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  5 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз! Янгиликлар

МОҚ бош котиби, Ойбек Касимовни табриклаймиз!

Ҳар сафар, 26 август куни сайтимизда Ойбек Касимовни туғилган куни билан табриклаганимизда, кўплаб ўқувчиларда бир савол янграрди, ким, у?

Футбол ва спорт жамоатчилигига яхши таниш, аммо ОАВдан четда юрадиган ва ўқувчиларга нотаниш киши ҳақида мана бугун хабар берсак бўлади.

2013 йил Мираброр Зуфарович МОҚ раиси этиб тайинлангач, иккиланмай у ерга бош котиб этиб, ҳали 33 ёшни ҳам қарши олмаган, унга қадар Тошкент шаҳар футбол федерациясида Вице президент лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Касимовни тайинлади. Бу ёшда, бундай катта даргоҳга бош котиб бўлиш учун кишида жуда катта истеъдод ва салоҳият бўлиши лозим. Усмонов мана шу икки хислатни Касимовда кўра олди ва Риода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида қайд этилган натижадан келиб чиқсак, 2013 йилги қарор тўғри бўлганини кўрасиз.

Тўрт йилликнинг муҳим мусобақасида, жуда кўплаб ватандошларимизни кўзига ёш олишига сабаб бўлган қатор олтинларни қўлга киритишимизда, бугунги кун "айбдори"нинг ҳам хиссаси катта. Делегация раҳбари сифатида Ўзбекистонга рекорд даражадаги, 4та олтин медал билан қайтган Ойбек Касимов учун август ойи футбол тилида айтганда "хет трик" билан тугади. Риодаги муваффақият, юртбошимиз томонидан берилган "Дўстлик" ордени ва бугунги айём!

Спортимиз мана шундай мутахассислар қўл остида янада кўплаб ютуқларга эришишини тилаймиз ва сайтимиз ҳамда унинг ўқувчилари номидан Ойбек Касимовга узоқ умр тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика