Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон термасида ҳам йўқотиш

Mirjalol Normatov
20 мар 2025, 23:09
Айни дамда ЖЧ саралаши 7-тури доирасидаги Эрон - БАА ўйини давом этмоқда.

Ушбу баҳснинг 64-дақиқасида эронликлар асосий футболчиси Муҳаммад Моҳеби (Эроннинг иккинчи голи муаллифи) сариқ карточка ишлаб олди ва шу орқали у ҳам Ўзбекистонга қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Бунга қадар Моҳеби Қатарга (4:1) қарши ўйинда сариқ карточка олганди.

Олдинроқ Эронга қарши ўйинда Ўзбекистон термасининг муҳим футболчиси иштирок этмаслигини ёзиб ўтгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia