UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Футзал. БМБ финалда "Оил Стар"ни мағлуб этиб Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди  2 19:12Фабрицио Романонинг жаҳли чиқди  3 18:51Whoscored ЕЧЛ-2024/2025 рамзий терма жамоасини эълон қилди  4 18:20EЧЛ финали қаҳрамони ҳақида 15 та факт. Танишинг, Дезире Дуэ (мутолаа учун)  3 18:00БАА бош мураббийи маҳаллий мухлисларга мурожаат билан чиқди  18 17:50Эшитдик-да! "Насаф"дан кетган Ислом Кенжабоев иккинчи даврада Ўзбекистон чемпиони сафида тўп тепиши мумкин  6 17:30"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи  0 17:03МЮ 62 миллион фунтга сотиб олган Матеус Куньянинг шартнома шартлари билан танишамиз  2 16:38"Байер" "Ливерпуль"га иккинчи марта йўқ деди  3 16:05Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  5 15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  7 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  5 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  7 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  11 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2

"Локомотив" истироҳат боғида "Локо" футболчиларидан дастхат-шоу Янгиликлар

"Локомотив" истироҳат боғида "Локо" футболчиларидан дастхат-шоу

Бугун "Локомотив" истироҳат боғида "Локомотив" футболчилари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Уч соатга яқин давом этган тадбир истироҳат боғига ташриф буюрган ҳамюртларимизда, айниқса ўсмир-ёшларда илиқ таассурот қолдирди. Чунки ёшлар ўзларининг севимли футболчилари билан учрашиш имкониятига эга бўлишди. 

Ўлкамизда баҳор ҳавоси кезиб юрибди, Наврўз яқин, шу боис бундай тадбир ўтказиш айни муддао бўлди. Айтиш мумкинки, бугунги учрашув "Локомотив" истироҳат боғининг мажозий маънода очилиш мавсумини бошлаб берди. Футболчилар ўз мухлисларига дастхат улашиб эсдалик суратга тушишди. Тадбир давомида бир гуруҳ санъаткорлар ва гуруҳлар ҳам ўз чиқишлари билан сайлга келганларни хушнуд этишди. Бир сўз билан айтганда, бугунги тадбир ҳаммада илиқ таассурот қолдирди. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика