UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  0 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи Янгиликлар

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби июнь ойи ўрталарига қадар Жейми Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Лондонликлар ярим ҳимоячи трансфери бўйича Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан музокара олиб бормоқда. Лондондагилар келишувни иккала жамоа ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишидан олдин амалга оширишмоқчи. Турнир 15 июнь куни АҚШда бошланади. Аслида "Челси" январь ойидаёқ футболчига сўров юборганди.

Англиялик футболчи бир муддат "кўклар" академиясида шуғулланган, аммо профессионал фаолиятини Германияда бошлашга қарор қилган. 20 ёшли вингернинг трансфер нархи тахминан 50 миллион фунт бўлиши кутилмоқда, унинг шартномасида ҳам тахминан шунча миқдорда товон пули белгиланган.

"Челси" "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Жейдон Санчонинг келажаги мавҳумлигини инобатга олиб, бор эътиборини мана шу битимга қаратган. Лондон клуби Санчони 20-25 млн фунтга сотиб олиши шарт (чунки "Челси" АПЛнинг топ-14 талигидан жой олди) ёки 5 миллион фунт жарима тўлаши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика