ФИФА "Лион"га трансфер тақиқи қўйди

Sherzod Nurmatov
28 май 2025
ФИФА "Лион"га учта трансфер ойнасида футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади.

Франция клуби 2027 йилгача янги футболчиларни сафига қўшиб ололмайди.

Интизомий жазо 2 минг евролик қарз билан боғлиқ. Клуб трансфер комиссиясини тўламаган.

Трансфер тақиқи учта ўтиш даври учун – 2026 йил ёзги трансфер ойнасигача амал қилади.

"Лион" эса ўз навбатида жазога рози эмас ҳамда вазиятни ҳал қилганини, бу суммани тўлаганини даъво қилмоқда.

"Тўқувчилар" ўтган мавсум 57 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида 6-поғонани банд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports