UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  175 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт Янгиликлар

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Championat.asia сайтининг 5 нафар ходимидан иборат делегация БААга етиб келди.

Кеча, 1 июнь куни Championat.asia вакиллари – Нодирхўжа Юлдашев, Жаҳонгир Файзуллаев, Самандар Шокиров, Абдулвосит Бектемиров ва камина Шерзод Нурматов яхши ният билан БАА сафарига отландик.

Air Arabia авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти тахминан 14:10 да учиб, маҳаллий вақт билан 16:35 да МТЖ етакчиларидан бири Отабек Шукуров 5 йил яшаган замин – Шаржа шаҳрига келиб қўнди.

Ҳаво лайнери қўнгач, перрон автобуслари (йўловчиларни терминалдан самолётгача ёки самолётдан терминалгача ташийдиган автобус – таҳр.) бизни терминалга элтиб қўйди. У ерда икки кишини "сюрприз" кутаётганини биз ҳали билмасдик. Тошкент – Шаржа йўналишида келганлар бирин-кетин паспорт назоратидан автоматик равишда ўтиб кетиш учун мўлжалланган ускуна – smart gate орқали ўтиб кета бошлади. Мен ва оператор Самандар Шокиров илк бор БААга келганимиз боис паспортимиз тизимда хатолик кўрсатди ва биз "тўсиқ"дан ўтиб кета олмадик. Гап шундаки, тушунарсиз сабабга кўра БААга илк бор келганлар smart gate'дан ўта олишмаяпти. 

Аэропорт ходимларидан ёрдам сўраганимизда, улар бизни паспорт назорати билан шуғулланувчи ходим томон юборишди. У биз ва тахминан яна 10-15 нафар ўзбекистонликларга сўровнома (анкета) тўлдиришни буюрди. Сўровнома тўлдирганимиздан сўнг у паспорт ва анкеталарни олиб, дипломатия ходимлари ўтирадиган хонага олиб кетди. Шундан сўнг у ерда узоқ муҳокама давом этди ва ҳужжатларимиз шу билан ичкарида қолди. "Бизнинг ишларимиз нима бўлди?" дея кўп бор сўраганимизда қарамай, аниқ бир жавоб беришмади. Бир ходимнинг иш вақти тугаб, иккинчиси келганида, ниҳоят, бизнинг ишимиз битадиган бўлди. 5 соатдан узоқ вақт давом этган кутишдан кейин паспортларимизни бизга торширишди. Унга арабча ёзувдаги махсус стикер ёпиштириб қўйилганди, уни ҳатто махсус таржимон дастурларида ҳам ўгира олмадик. Паспорт назорати ходими уни ўқиди ва камерага қарашни буюрди. Хайриятки, ҳаммаси ижобий ҳал бўлди ва биз Шаржа аэропортидан очиқ ҳавода нафас олишни бошладик. Тўғри, ҳаво анча нам, лекин ичкарида сабабсиз ва соатлаб кутишдан анча дуруст, мен сизга айтсам. 

Дарҳақиқат, араб дипломатларидан бири билан суҳбатлашганимизда у Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниевни яхши танишини билдириб, улар ҳақида илиқ фикрларни айтди. Кейин эса БАА – Ўзбекистон учрашувида қандай ҳисоб қайд этилишини сўради. Мен дипломатик жавоб қайтариб, 1:1 деб қўя қолдим. Аслида эса термамизга ишонаман ва биз ҳисобдан қатъи назар албатта ғалаба қозонамиз. Шунчаки ичимда ўйлаб турган ҳисобни айтганимда, аэропортда яна нимадир воқеликлар бошланиб кетишидан чўчидим.

Ҳа, шундай қилиб, биз бир амаллаб аэропортдан чиқдик ва Шаржадан Дубайга йўл олдик. Таксига миниб, тахминан 50 дақиқада ўз меҳмонхонамизга етиб келдик. 

Энди МТЖ машғулотларни ёпиқ ҳолда ўтказаётгани муносабати билан ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг атрофидаги вазиятни ўрганамиз. 


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика