UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  13 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  16 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5

Карлос Вальдеррама ҳақида Янгиликлар

Карлос Вальдеррама ҳақида

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз Колумбия терма жамоаси афсонаси Карлос Альберто Вальдеррама бўлади.


Карлос Альберто Вальдеррама ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси
: 1961 йил, 2 сентябрь.
Туғилган жойи: Колумбия, Санта-Марта шаҳри.
Бўйи: 175 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Унион Магдалена" (1981-1983), "Мильонариос" (1984), "Депортиво Кали" (1985-1988), "Монпелье" (1988-1991), "Реал Вальядолид" (1991-1992), "Индепендьенте Медельин" (1992), "Атлетико Хуниор" (1993-1995), "Тампа Бэй Мьютини" (1996-1997), "Депортиво Капи" (1997), "Майами Фьюжн" (1998-1999), "Тампа Бэй Мьютини" (1999-2001), "Колорадо Рэпидз" (2001-2002)
Терма жамоадаги фаолияти: Колумбия (1983-1998)


Карлос Вальдеррама ҳақида гап кетганда аввало ушбу футболчининг ўзгача кўринишдаги соч турмаги тилга олинади. Вальдеррама нафақат соч турмаги билан, балки ўзининг ажойиб ўйинлари ва юқори маҳорати орқали минглаб мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.


Вальдерраманинг футболчилик фаолияти асосан Колумбияда кечган. Унинг дастлабки жамоаси "Унион Магдалена" ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида қаҳрамонимиз уч йил тўп сурган. Вальдеррамани кейинги бекати Франция бўлади. "Монпелье" сафига ўтган Вальдеррама у ерда уч мавсум ўйнайди ва жамоанинг етакчи футболчисига айланади. Вальдеррама гол уришдан кўра, жамоадошларини голли вазиятларга чиқаришни, чиройли тўп узатмаларни амалга оширишни хуш кўрарди. Вальдеррамада майдонни кўриш, ўйинни ўқий олиш қобилияти жуда кучли бўлган.

Вальдеррама орада бир Испанияга ҳам кетади. У ерда "Реал Вальядолид" таркибига қўшилган қаҳрамонимизнинг ишлари унчалик юришмайди. Орада жароҳат ҳам унга панд беради.
Узоқ вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборган Вальдеррама ўз ватани Колумбияга қайтади. "Атлетико Хуниор" жамоасига ўтган Вальдеррама бу ерда ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб яна ўзининг аввалги спорт формасини тиклайди.



Вальдерраманинг энг яхши ўйинларидан бири бу 1990 йилги мундиалда Германия терма жамоасига қарши учрашувда бўлади. Айнан шу баҳсда Вальдеррама жамоадоши Фредди Ринконга чиройли ва аниқ тўп узатмани амалга оширади ва бу гол билан якунланади. Шу гол Колумбияни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга жамоани плей-офф босқичига олиб чиқади. Бу натижа эса Колумбия терма жамоаси тарихида ўша пайтдаги энг яхши натижа бўлади.

Вальдеррама Колумбия терма жамоасида жуда катта фигура, ҳақиқий етакчи бўлиб келган. Ушбу терма жамоанинг энг гуллаган даври Вальдерраманинг иштироклари билан боғлиқ.

Вальдеррама икки бор Жанубий Американинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади.

Футболчи фаолиятининг сўнгги қисмини МЛСда, яъни АҚШда ўтказади. Бу орада эса Вальдеррама АҚШда бир марта йилнинг энг яхши футболчиси дея топилади.



Вальдерраманинг эришган ютуқлари
:

- Колумбия чемпиони (1993, 1995)
- Франция кубоги соҳиби (1990)
- Жаҳон чемпионати иштирокчиси (1990, 1994, 1998)

Шаҳсий ютуқлари:

- Жанубий Американинг энг яхши футболчиси (1987, 1993)
- МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси (1996)



Бу эса ҳозирги 54 ёшни қаршилаган Вальдеррама. Қаҳрамонимиз айни пайтда ўзининг севимли жамоаси "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика