Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди
		
		15 май 12:54
        Янгиликлар	
	 
				 
				Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли кичик Криштиану Роналду илк бор Португалия U-15 терма жамоасида ўйнади.
			14 ёшли футболчи Свети Мартин на Мури шаҳрида Влатко Маркович хотирасига бағишланган турнирда Япония терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилди. Роналдунинг ўғли 54-дақиқада майдонга тушди, аммо гол ура олмади. Учрашув Португалиянинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Португалия терма жамоасидаги дебютинг билан табриклайман, ўғлим. Мен сен билан жуда фахрланаман!", – деб ёзди Роналду Instagram саҳифасида.
Учрашувга Роналдунинг онаси ҳам ташриф буюриб, набирасини қўллаб-қувватлаган ва уни дебюти билан табриклаган.
Португалияликлар кеча Греция билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, эртага Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Кичик Криштиану Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футбол академиясида таҳсил олади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар