UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  22 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25

Италия. 18-тур. "Наполи" – "Сампдория" 2:0 Янгиликлар

Италия. 18-тур. "Наполи" – "Сампдория" 2:0

Италия А сериясининг 18-туридан ўрин олган "Наполи" – "Сампдория" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Дрис Мертенснинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Кейинги дақиқада Игуаин жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага зарба берди, тўп дарвозанинг узоқ устуни ёнидан ўтиб кетди. 33-дақиқада Инлер ҳам дарвозага зарба бериб кўрди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим охирида мезбонларнинг икки нафар футболчиси сариқ карточка ишлаб олишди. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳисоб очилгани йўқ.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 53-дақиқада ҳисоб очилди. Игуаиннинг ўнг томондан ошириб берган тўпини Дирс Мертенс дарвозага йўллади - 1:0.

59-дақиқада Габбьядини томонидан йўлланган зарбадан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. 62-дақиқада чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Мертенс аниқ амалга оширди - 2:0. Учрашув мана шу ҳисобда якунланди.

Италия чемпионати

Наполи – Сампдория 2:0
6 январь, 16.30, «Сан-Паоло»
Голлар:
1:0 - 53 Мертенс (Игуаин). 2:0 - 62 Мертенс.
Наполи – Кабрал, Ревейер (Армеро, 49), Альбиоль, Фернандес, Маджо, Жемаили, Кальехон, Инлер, Мертенс, Инсинье, Игуаин (Сапата, 77).
Сампдория – да Коста, Реджини (Коста, 72), Мустафи, Гастальделло, де Сильвестри, Обианг, Крстичич  (Поцци, 77), Сориано (Сансоне, 66), Паломбо, Эдер, Габбьядини.
Огоҳлантиришлар: Обианг (35), Реджини (42), Игуаин (44), Мертенс (45), Мустафи (61), Сапата (81).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика