Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди

Sherzod Nurmatov
16 май 2025
Испания миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Мадрид раҳнамоси – азиз Сан-Исидро тасвири туширилган фахрий медалга сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросими пойтахт мэри Хосе Луис Мартинес-Алмейда раҳбарлигида ўтказилди. Унда турли ҳокимият органлари вакиллари ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Маросимда иштирок эта олмаган Родри видеомурожаат юборди. У медални қўлга киритганидан фахрланишини билдирди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS