UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар Янгиликлар

“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар

Хабарингиз бор, кеча “Андижон” Максим Шацкихни янги бош мураббий сифатида расман таништирди.

Бугундан жамоа янги мураббий қўли остига ўтди.

Максим Шацких “Андижон”нинг таклифини қабул қилиши, қандай услубни ёқтириши, Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун режалари ҳақида клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдириб ўтди:


“Менга “Андижон” ФК раҳбариятидан таклиф келиб тушди. “Андижон”нинг инфратузилмасини билганим учун таклиф устида узоқ ўйланиб ўтирмадим. Айниқса,  ашаддий мухлислар клубни қай даражада қўллаб-қувватлашларидан хабардор бўлганим ҳам менга қўшимча далда бўлди. Ҳар учрашувда стадион мухлислар билан тўлишини биламан. Ахир, футбол аввало ишқибозлар учун ўйналади. Шу жиҳатни мен энг муҳими деб биламан. 


Юқорида айтиб ўтганингиздек, ҳа, бу мен ва мураббийлар штабимиз аъзолари учун янги чорлов. Энди ўзимизга билдирилган ишонч ва масъулиятли вазифани бажариш учун астойдил ишлаймиз. Раҳбарият ва мухлисларни максимал натижаларга эришиш орқали мамнун қилишга ҳаракат  қиламиз. Аммо ўз тамойилларимиз ва ўйинга бўлган қарашларимизни жамоага сингдириш учун вақт керак бўлишини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Шунда ўзимиз кўришни хоҳлаган манзара юзага келади. Якунда меҳнатимизнинг маҳсулини кўрамиз, албатта. Биз фақат ҳужумкор футбол кўрсатамиз.  


Ҳозирча ОЧЛ 2 мусобақаси учун режалар ҳақида гапиришга эрта. Чунки турнир сентябрь ойида бошланади. Ҳозирча эса асосий эътиборни чемпионат доирасидаги учрашувларга қаратамиз. Табиийки, ЧЛга ҳам айнан шу ўйинлар орқали етиб борамиз. 


Иккита баҳсни стадионни ўзида томоша қилдим. Етарли маҳоратга эга ўйинчилар мавжуд. Албатта, ёзда трансфер ойнаси очилади ва таркибни кучайтириш йўлида ҳам қадам ташлашимиз тайин. Тўғри, дастлаб мавжуд имкониятларни чамалаймиз, таркибдаги ўйинчилар билан яқиндан танишиб чиқамиз. 1-даврани кўнгилдагидек якунлашга ҳаракат қилиш керак бўлади. Ўз-ўзидан нуфузли мусобақа учун таркибни шакллантириш масаласи юзага чиқади. Нега деганда, лиганинг нуфузи ва даражаси бутунлай бошқача. Шундан келиб чиқиб ёзги трансфер чоғида қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклигини ҳал этиб оламиз”, - дейди Максим Александрович, клуб матбоут хизматига.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика