

Манба берган хабарга кўра, “қаймоқранглилар“нинг рўйхатига “Милан“ ярим ҳимоячиси Тейани Рейндерс, “Штутгарт“ ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер ва “Байер“ ярим ҳимоячиси Эксекиэль Паласиос киритилган.
Қайд этилишича, Рейндерс учун курашда испан грандига футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр бўлган “Манчестер Сити” рақиблик қилиши мумкин. Ўз навбатида Штиллер “Реал“га 36,5 миллион еврога тушиши мумкин. Паласиоснинг нархи эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда.



