Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин
16 май 2025 08:54
Янгиликлар
Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин
“Фeнергахче“ бош мураббийи Жозе Моуринью ёзда жамоани тарк этишга яқин.
Мураббий фаолиятини терма жамоада давом эттириши мумкин. Португалиялик мутахассис ўз юртининг бош жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин. Томонлар келишувга эришиб бўлишган. 62 ёшли мутахассис терма жамоани УEФА Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинларидан сўнг қўлга олиши кутилмоқда. Мураббий фаолияти давомида илк бор терма жамоа билан ишлайди.
Ҳозирда Португали миллий жамоаси устози испаниялик мутахассис Роберто Мартинес ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар