UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  8 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради Янгиликлар

Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттиради.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг кейинги клуби Россиянинг ЦСКА клуби бўлади. 

Маълумот учун, "армиячилар" 13 карра Россия чемпиони ва шунча марта мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади.

2022/23 йилги мавсумда жамоа Россия Премьер-лигасида иккинчи ўринни эгаллади.

Файзуллаев жорий мавсум "Пахтакор" сафида Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан биргаликда қитъа чемпионига айланди ҳамда жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига қадар етиб борди.

Қолаверса, у жорий йил миллий терма жамоаси таркибида дебют қилди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика