UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланди  0 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  3 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида амалдаги чемпионни қабул қилади.

Суперлиганинг иккинчи босқичи бошланганидан бери жамоалар иккитадан ўйин ўтказишди. "Локомотив" икки марта ғалабага эришган бўлса, "Бухоро" ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Бухороликлар аввалига "Бунёдкор", ундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлиб мана шу баҳсларда ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари шу икки ўйинда фақат битта тўп кирита олишди. Мана энди бугун жамоа ўз майдонида ўйнайди. Рақиб ҳам анойи эмас. Амалдаги чемпион - "Локомотив". Албатта, "Локомотив" жиддий рақиб ҳисобланади. Бунинг устига "Бухоро"нинг ишлари юришмаётган бир пайтда янада қийин бўлиши турган гап.

Биринчи босқичда ўтказилган ҳар иккала учрашувда "Бухоро" рақибига имкониятни бой берганди. Тошкентда 1:3 ва уйда 0:1 ҳисоби қайд этилган. Биласизми, "Бухоро" кетма-кет тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрамоқда. Жамоа охирги марта ўз майдонида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

21-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
24-тур. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локо" иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, биринчи босқични ҳам ижобий якунлаганди. "Локомотив" охирги 11та учрашувдан бери ютқазмай келяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 13-тур ўйинида "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Бундан ташқари, "Локомотив" охирги 3та турдан бери фақат ғалаба қозоняпти.

22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
24-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика