Конте тарихий натижани қайд этди

Khoja
24 май 2025
“Наполи“ни чемпион қилган Антонио Конте тарихий натижа қайд этди.

Италиялик мутахассис А Серияни учта ҳар хил жамоа билан чемпионликни қўлга киритган илк мураббийга айланди.

Аввалроқ 55 ёшли мутахассис “Ювентус” (2011/2012 йил, 2012/2013 йил, 2013/2014 йил) ва “Интер” (2020/2021 йил) клубларини чемпионликка етаклаган.

Маълумот учун, Фабио Капелло ҳам учта жамоа билан А Серияда ғолиб бўлганди. Бироқ “Юветус“нинг 2004-05 ва 2005-06 йиллардаги чемпионлиги коррупция можароси туфайли бекор қилинганди.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru