UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Жасур Жалолиддиновнинг айни пайтдаги ҳолатидан ҳавотирдаман"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби бош мураббийи Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида меҳмон бўлди.

Мураббий эфир давомида ёшлар терма жамоасининг йиғинлари ҳақида фикр билдириш билан бирга Жасур Жалолиддинов мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.

"Албатта ҳозирда унинг ҳолатидан ҳавотирдаман. Жасур Жалолиддинов "Бунёдкор"да асосий таркибда ўйнаётган эди. Гаплашиб турибмиз. Миллий жамоага ҳам чақирилаётганди. "Локомотив" Москва жамоасига йўл олганидан бир томондан хурсанд ҳам бўлдик. Лекин қандай келишув бўлган, нима қилинган аниқ билмайман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу албатта ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор",- дейди Тимур Кападзе "Спорт вақти" кўрсатувида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика