Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"
07 сен 18:59
Янгиликлар


Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"
Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда терма жамоамиз устози Тимур Кападзе фикрларини билдирди. Унга Жамшид Искандеров ҳамроҳлик қилди.
"Эртага финал. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Гуруҳ босқичи қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Худога шукур финалдамиз. Финалда ҳам яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Кападзе.
"Кайфият яхши. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Жамшид Искандеров.
- Эронни қанчалик ўрганиб чиқдинглар? Уларда ҳам жароҳат олганлар футболчилар бор. Бу эртага қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз?
- Эронни яхши биламиз, яхши жамоа. Уларда ҳам камчиликлар бор. Насиб бўлса ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Нафақат Эрон балки барча жамоаларда жароҳатлар бўлди.
- Эртага пенальтилар серияси бўлса жамоа бунга тайёр бўладими?
- Пенальтилар сериясига ҳар тарафлама тайёргарлик кўриш керак. Агар вазият шундай бўлса унга тайёр бўламиз.
- Шомуродов охирги ўйинларда гол ура олмаяпти. Сергеев эса иккита ўйинда захирадан тушиб иккита гол урди. Балки эртага Сергеев асосий таркиб тушар?
- Элдор таркибимизга кечроқ келди. Албатта Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман. Футбол 90 дақиқа давом этади. Шундай экан иккала таймда ҳам яхши ҳужумчи ўйнаши керак.
- Ўзбекистоннинг ўйинларига кутилганидан кам мухлис келмоқда. Эртага стадионга кўпроқ мухлис келишига ишонасизми?
Жамшид Искандеров - Менимча стадион шаҳардан узоқ бўлгани учун камроқ мухлис келди. Эрон билан ўйинда стадион тўла бўлса керак. Футболчилар шуни кутмоқда ва бизга мухлислар далдаси керак. Ҳар ҳолда эртага финал.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Ҳозирги форма шунчалик абгорки, ҳатто Африкадаги кўплаб давлатлар ҳам бунчалик сифатсиз формада ўйнамайди.
Агар имкони бўлса, ҳеч бўлмаса 15 йил аввалги 2011 йилдаги формамизга қайтсак ҳам катта қувонч бўларди. Чунки ўша пайтдаги либосларимиз ҳам кўркам, ҳам сифатли эди.
Ҳозирги формада майдонга чиққан йигитларимизни кўриб, чиндан ҳам ичи ачийди одамнинг. Миллий жамоа, миллатнинг ифтихори, унинг либоси ҳам шу ифтихорга муносиб бўлиши шарт.
Lekin Ozbekistonga omad
Жозе Моуриньо Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи!
деган хушхабарга ҳам, Кападзе билан тузилган шартномани муддати тугашига ҳам оз қолди.