UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  0 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  0 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  2 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  2 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  3 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  8 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  2 19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   15 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  3 18:40Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  0 18:20Хвича Кварацхелия орден олади  2 18:00БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин  48 17:35МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди  2

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти Янгиликлар

Абдусалом Азизов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президенти сайланди. ЎФА президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Абдусалом Азизов 80 нафар делегатлар томонидан бир овоздан сайланди. Шу тариқа Абдусалом Азизов Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг янги президенти сифатига ишга киришди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФА раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Раматов 2018 йилнинг 25 январь куни мазкур лавозимга Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланганди. Умид Аҳмаджонов эса ЎФАнинг Биринчи вице-президенти сифатида ЎФА бошқарувида 1,5 йил давомида ишлади. Жорий йилнинг 14 июнь куни эса ЎФАнинг Ижроқум йиғилишида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилганди. Унинг ўрнига эса ЎФАдаги бошқарув вице-президент этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтганди.

Эндиликда Абдусалом Азизов раҳбарлигидаги ЎФАда бошқарув тизими Биринчи вице-президенти этиб сайланган Равшан Эрматов қўлига ўтди.

Янги раҳбариятга мазкур ишда сайтимиз ҳамда футбол мухлислари номидан муваффақият ва омад тилаб қоламиз!



Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика