UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  6 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  0 01:00"Альбасете" — "Барселона"  15 01:00"Арсенал" — "Челси"  6 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  0 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  2 22:33Лапорта: "Нега "Реал" ТВ жим?"  29 22:15"Фенербахче" "Ал Иттиҳод"ни Канте ва Эн-Несири трансферини барбод қилишда айблади  2 21:54"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди  0 21:17"Жарима майдончасида йиқилишга ўрганиб қолишган". Лапорта "Реал Мадрид" футболчиларини симуляцияда айблади  25 21:01"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди  56 20:54Роналду "Ал Наср"нинг бугунги машғулотини ҳам ўтказиб юборди  8 20:44Инфантино Россияни халқаро футболга қайтариш тарафдори эканини билдирди  3 20:33Назорат учрашуви. "Қизилқум" Анталияда Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  1 20:05"Барселона" етакчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади  4

Хвича Кварацхелия орден олади Янгиликлар

Хвича Кварацхелия орден олади

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ПСЖ футболчиси Хвича Кварацхелия Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тавсия этилганини маълум қилди.

Мамлакат ҳукумати парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг шундай қарорга келди.

"Хвича Кварацхелияни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Бу футболдаги чўққи. Шубҳасиз, Хвича Кварацхелия қўлга киритган ғалаба ҳар биримиз учун алоҳида ифтихордир. Бу бутун мамлакатимизнинг ғалабаси, буни ҳар бир мухлис шундай қабул қилди. Табриклашдан ташқари, юртимизга келтирган ўша ғалабаси учун ҳам раҳмат айтишимиз керак. Ишончим комилки, бу ҳали у кўп марта эришадиган юксак чўққиларни забт этишнинг бошланиши, холос. Унга келажакда ҳам катта муваффақиятлар тилайман.

Бизда шундай анъана бор - спортчиларимиз юксак марраларга эришса, олий давлат мукофотларига тақдим этамиз. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба айнан шундай эътирофга лойиқ бўлган ютуқ деб ҳисоблайман. Ўтган йили у миллий жамоадаги муваффақияти учун "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган эди, энди эса Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси учун уни Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тақдим этмоқчиман.

Бу унинг давлатдан оладиган жуда муносиб мукофоти, деб ўйлайман. Бу борада Грузия президенти, парламент раиси билан маслаҳатлашдик ва бир овоздан шундай қарорга келдик. Грузия президенти уни давлатнинг олий мукофоти - Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлайди", - дея Кобахидзенинг сўзларини келтиради 1tv.ge интернет-портали.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика