UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  1 15:38Роналду – энг яхши!  14 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  12 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  30 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  5

Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади! Янгиликлар

Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!

"Рома" ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове юраги билан боғлиқ муаммодан сўнг фаолиятини давом эттиришга яқин турибди.

Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.

Манбага кўра, тестлар Бове тўлиқ тиклангани ва 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб майдонга қайтиши мумкинлигини кўрсатди. 23 ёшли италияликнинг ўзи ҳам профессионал фаолиятини давом эттиришга шай.

Бове 1 декабрь куни – "Фиорентина"да ижарада ўйнаётган вақтида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилганди. Унинг юраги бир муддат тўхтаб қолган. Футболчига териости дефибрилятор ўрнатилган.

Бовенинг "Рома" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Унинг "Фиорентина"даги ижара муддати 30 июнь куни тугайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика