UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  89 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви Янгиликлар

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви

Теглар :  Динамо
Хабарингиз бор, февраль ойида Самарқандга Япониянинг «Ideabox» компанияси директори Томохито Хирасава бошчилигидаги делегация ташриф буюрганди.

Ташриф дастури доирасида Самарқанд вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаментида музокара олиб борилди. Музокарада вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари иштирок этиб, Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама этилганди.

Ушбу келишувга мувофиқ, 3 апрель чоршанба куни “Динамо” марказий ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо” ва Япониянинг “Ванфоре Кофу” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. Япония клуби бугун Самарқандга етиб келган. Ўйинга ташкилий жиҳатдан ҳам юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Барча мухлисларни “Динамо” стадионига таклиф этамиз! Ўсмирлар жамоалари ўртасидаги ўйинга кириш бепул.

Ўртоқлик учрашуви.
3 апрель (чоршанба)
«ДИНАМО» (U-16) – «ВАНФОРЕ КОФУ» (U-16) (Япония)
Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Учрашув бошланиш вақти
: 11:00.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика