UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!" Янгиликлар

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"

Суперлига 20-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) учрашувидаги ҳакамлик бўйича «Динамо» ПФК Ўзбекистон футбол Ҳакамлари марказига шикоят хати киритган эди.

Бугун, 28 август куни ЎзФҲМ «Динамо» ПФКга расмий хат йўллаб, Жиззахдаги ўйиндаги ҳакамлик Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расман маълум қилди. Унга кўра:

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг рақиб футболчиси Филип Иванович томонидан йиқитилган вазиятида ҳакамларнинг 11 метрлик жарима зарбаси белгиламагани тўғри қарор деб топилган. Шунингдек, 9, 11, 31, 75-дақиқалардаги вазиятларда ҳам бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди. 90+3-дақиқада Ричард Фрайдэйга нисбатан рақиб ўйинчиси томонидан тўпсиз ҳолатда қўполлик қилингани эса жарима тўпига (карточкасиз) асос бўлиши келтирилган.

Ўйиндаги кульминацион воқеа – 90+6-дақиқада Олександр Кучеренко ва рақиб ўйинчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ичида тўп учун курашган вазиятдаги бош ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилиб, пенальти белгилаш қарори эса Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан нотўғри деб топилди. Бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмагани ва тўп учун кураш бўлгани таъкидланган.

Ҳакамлар маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов имзоси билан юборилган жавоб хатида қайд этилишича, «Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилиб, тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилган. 

Регламентнинг 23-боб, 7-бандига биноан, шикоят Эксперт-ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилиши учун «Динамо» ПФК ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказганди. Шикоятда келтирилган тафсилотлар асосланганлигидан келиб чиқсак, регламентнинг 23.8-бандига мувофиқ, бу маблағ клуб ҳисоб рақамига қайтарилади. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика