UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  0 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  2 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  11 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"! Янгиликлар

Янги ПФЛнинг ҳеч қачон тўғрилаб бўлмас хатоси - "Машъал"ни "чопгани"!

Тўппа-тузук жамоани, клуб сифатида ҳам яхшигина пойдевор ва инфраструктурага эга "Машъал"ни ҳе йўқ, бе йўқ Про-лигага улоқтириб юборишди.

"Эътибор беринг, ҳозирги терма жамоамизга аъзо ва номзод дарвозабонларнинг деярли ҳаммаси "Машъал"дан чиққан: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Илёсов.

Суперлигада жорий мавсум ҳар тарафлама энг яхши дарвозабон бўлган Суюнов, бу борада энг яхши кетма-кетликда яна "Машъал" ниҳоллари Қувватов, Юсупов ва Илёсов.

Футболчиларни ҳали санаганим йўқ. Ҳимоячилардан энг барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов бўлди. Бу ҳам "Машъал"даги ниҳол. Суперлигада энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири бўлган Фарруҳ Сайфиевни ҳам ўзбек футболига "Машъал" берган. Хорижда ўйнаётган саноқли вакилларимиз Фозил Мусаев ҳам "Машъал"дан чиққан аслида. Шомуродов ва Шукуров қайси жамоа тарбияланувчиси эканлигини барча билади. Бундай мисолларни келтираман деса клавиатурани соатлаб шақиллатса бўлади. Шундоқ жамоани элитадан йўқотдик! Бу ҳали бизга қимматга тушади...

Қандайдир тизимли клуб, ундаги футзал, аёллар ва ҳоказо ишларни талаб қилишдан аввал кучли ва барқарор жамоани ҚАДРлашни ўрганишимиз керак!!

Ўша янги келиб қолган мутахассислар айтаётган талаб ва 1-2 кунда яратиб бўлмайдиган шароитларни деб саноқли тузук жамоаларимизни ҳам йўқ қилаверсак, билмадим.

Футболда аввало футболни қадрлашни ўрганишимиз шарт! Профессионаллик аслида шу. Кимдандир профессионалликни талаб қилишдан аввал ўзи шунга монанд ва муносиб бўлиши, камида ўрнак бўлмоғи лозим!", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика