UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  1 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами? Янгиликлар

Тоттининг ўша машҳур селфиси ёдингиздами?

Франческо ўша учрашувдаги воқеалар ҳақида айтиб берди.

Бундан тўрт йил аввал, яъни 2015 йил 11 январь санаси "Лацио"га қарши Рим дербисидаги тўқнашув. 

"Биринчи бўлимда мен жуда ёмон ўйнадим, худди шундай таърифни бутун жамоамизнинг ўйинига берсак бўлади. Натижада, биринчи бўлимдан сўнг – "Лацио" 2:0 ҳисобида олдинда борарди. Агар Гарсия мени алмаштирганда, унга бир оғиз эътироз билдирмасдим.  

Лекин Руди ва ёрдамчиси Фред биргаликда мен билан суҳбатлашишга қарор қилишди. Ўйин режаси, ким қайси вазиятда қаерга югуриши акс этган чизмада, фақатгина 10-рақамнинг "стрелкалари" йўқ эди. "Жарима майдонидан чиқма, Франческо, – деди мураббий. – Майдон бўйлаб югуриб юришга кучинг етмайди, аммо жарима майдони ичида сен нимадир қила оласан. Тўпни қидирма, уни сенга етказиб беришсин".

Бу кўмаклашиш ҳақидаги гап, лекин шу билан бирга менга катта маъсулият юкларди. Кийиниш хонасидан чиқиб келиб, майдонга тушдим ва дарвозабонлар мураббийи Гвидо Наннига имо қилиб, режа ҳақида маълум қилдим.

Строотман тўпни ҳаводан етказиб бергач, тезкор гол уришга муваффақ бўлдим. "Лацио" ҳимояси мени кўздан қочирди, ҳеч ким мен узоқ бурчакда, Радунинг ортида ёлғиз қолиб кетганимни сезмай қолди. Энг қизиғи, орадан 15 дақиқа ўтгач, вазият худдики такрорланди. Бу сафар тўпни Холебас ошириб берди ва Цана ва Радунинг ўртасида турганимда тўпга етиш, ҳамда зарба бериш учун йиқилаётиб зарба беришимга тўғри келди. Осон бўлмаганди. Келинг, очиқчасига айтай, жуда мураккаб гол! Бундай ҳолатда зарба беришни футбол мактабларида ўргатишмайди, бунда координацияни сақлаб қолиш жуда муҳим.

Биринчи гол мени Рим дербиси тарихида тўпурарлар пойгасининг биринчи поғонасига олиб чиқди. Иккинчиси - хайрлашув голи бўлди.

Бу менинг Рим дербисидаги сўнгги голим эди. Мен томон югураётган Гвидога кўзим тушди, у расмга тушиш дастурига кириб қўйилган телефон билан югураётган. Курва Суд ("Рома" мухлислари гуруҳи номи) ақлдан озаётганди, ҳозир мухлислар югуриш йўлакларига тушиб кетадигандек эди. Мен уларни кадрга олдим ва унинг бир четида ўзим ҳам акс эттим, табассум қилишимни кимдир келиб илтимос қилишига ҳожат қолмади. Клац ва сурат тайёр", - Тотти.

Франческо Тотти ўша машҳур селфига тушганига 4 йил бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика