UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  22 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  15 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ҳисобдан қониқдингизми? Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди"

"Насаф" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (2:0) меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Қорли шароит иккала жамоага ҳам ўз ўйинини кўрсатишга ҳалал берди. Жамоамиз анчадан бери ўйин ўтказмагани билиниб қолди. "Насаф" ОЧЛда иккита ўйин ўтказди ва айни пайтда формага тушиб олганлиги кўриниб турибди.

Биз сўнгги ўйинни Туркиядаги йиғинда ўтказгандик. Деярли бир ой бўлди. Келганимиздан сўнг ҳам қорли шароит тўсқинлик қилди. Қор ёғгани сабабли "Машъал"га қарши ўйинимиз 50 дақиқа бўлганди. Шу сабабли тайёргарлик жараёнида озгина қийинчиликлар бўлди. 

Бугунги об-ҳаво ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Лекин умуман олганда, яхши учрашув бўлди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Майдондаги йигитлар бугун ҳаракат қилишди", - деди Кападзе ўйин ҳақида. 

- Ҳисобдан қониқдингизми? 

- Албатта қониқмадим. Мағлубиятдан хеч ким қониқмайди. Барча ғалаба учун майдонга тушади. Лекин вазиятга реал қарашимиз керак. Гол бўлган вазиятни яна қараб чиқамиз. Қандай хато қилганимизни кўриб, хулоса қиламиз. 

- Бугун "Олимпик"да жароҳат сабаб икки марказий ҳимоячи ўйнамади. Уларнинг йўқлиги бугунги мағлубиятга таъсир қилди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқотишлар... Нафақат икки ҳимоячи, балки ҳужумчимиз ҳам учрашувда иштирок этмади. Йўқотишлар бор, лекин уларнинг ўрнига майдонга тушган йигитлар ҳам яхши ўйин кўратишди, улар учун ҳам имконият бўлди. Улар бўлганида (марказий ҳимоячилар) албатта яхшироқ бўларди.

- Ўйин суръати юқори бўлмасада, Акбар Абдирасулов қизил карточка олди. Буни нима билан изоҳлаган бўлардингиз? Унда тартиб билан боғлиқ муаммо борми? 

- Бу бўлиб турадиган нарса. У позицияни тўғрироқ эгаллаганида бундай ҳолатгача олиб келмасди. Лекин, ҳар икки вазиятда ҳам - бирида қарши ҳужум, иккинчисида бирга-бир вазиятда сариқ карточка олди. Бундай ҳолатларни албатта кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика