UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  218 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига: 3-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 3-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 3-4-3 тактик схемасига монанд жойлаб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага турнинг энг яхши посбони дея эътироф этилган, "Бунёдкор"нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган Муроджон Зуҳуров қўйилди.

Ҳимоя чизиғида ишончли, мустаҳкам ва самарали ўйнаган мудофаа вакилларини қўйдик. "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Андижон" билан баҳсда нафақат ўз ҳудудида ишончли ўйнади, балки жамоасининг муҳим бўлган илк голини уришга ҳам муваффақ бўлди. "Динамо" аъзоси Миркомил Лоқаев ҳам ҳимояда мустаҳкам ўйнаш баробарида жамоасининг ғалаба тўпини жуда чиройли тарзда киритди. Ҳимоя чизиғидаги учинчи вакил АГМК аъзоси, "Қўқон-1912"га қарши ўйинда марказий ҳимояда ўйнаган Дилшод Жўраев жамоасининг ҳимоядаги муаммоларини бартараф этиш билан биргаликда, баҳсда дубль муаллифига ҳам айланди.

Ярим ҳимоя чизиғида тўрт нафар футболчи қўйилди. Чап қанотдан АГМКнинг ҳужумкор вингери Жасур Ҳасанов жой олди. Ҳасанов мазкур баҳсда жуда фаол ўйнади ва жамоасининг қатор ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди. Шу билан биргаликда Ҳасанов беллашув давомида жамоадоши Зафар Полвоновга иккита голли узатмани амалга оширди. Ўнг қанот ярим ҳимоясида эса "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши баҳсида жуда фаол ўйнаган ва голни ташкил этилишида муҳим фигурага айланган Ислом Кенжабоев қўйилди. Кенжабоев жароҳатига қадар ўз қанотида жуда фаол ўйнади ва қатор рейрлар орқали "Пахтакор" ҳимоясини таҳликада ушлаб турди. 

Марказий ярим ҳимоя чизиғида "Насаф"нинг таянч ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов лойиқ кўрилди. Абдураимов "Насаф" сафида таянч нуқтасида ишончли ўйнаш билан биргаликда, жамоа ўйинини бир балансда ушлаб туришда муҳим футболчига айланди. Айнан унинг тартибли ва аниқ ҳаракатлари эвазига "Насаф" ҳимоядан ҳужумга ўтишда ва рақиб ҳужумларини бартараф этишда яхши ўйнамоқда. Шавкат Саломов эса "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жамоасининг ҳар учала голида иштирок этди. Дастлабки иккита голни ажойиб тарзда урган футболчи, учинчи голда очиқ дарвозага гол уриб хет-трик қилишдан кўра, жамоадоши, "Сурхон" ҳужумчиси Шерзод Ҳакимовга тўп киритиш имкониятини тақдим этди. Шу тариқа Саломов мазкур баҳсда дубль қайд этиш билан биргаликда, голли узатмани ҳам амалга оширди.

Ҳужум чизиғида "Локомотив" тўпурари, "Андижон" дарвозасига жуда нозик дид билан гол урган Темурхўжа Абдухолиқов, АГМКдан турнинг энг яхши футболчиси бўлган, пента-трик соҳиби Зафар Полвонов ва "Бунёдкор"нинг иккита голи муаллифига айланган Хуршид Ғиёсов лойиқ кўрилди.

Тур рамзий терма жамоаси

Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи)         

Фото: Тур лауреатлари аниқланди 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика