UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  58 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43

Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи) Янгиликлар

Суперлига: Ғалаба таъмини сезмаётган водий жамоалари, АГМК ҳамда Полвонов учун фантастик тур ва бошқа тафсилотлар (тур шарҳи)

Суперлиганинг 3-тур якунлари ва муҳим воқеалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Турни очиб берган баҳс 4 апрель куни Тошкентда ўтказилди. Чемпионатда ҳали ютқазмаган "Андижон" илк турданоқ мағлубият таъмини сезган амалдаги чемпион "Локомотив" меҳмонига айланди. Биринчи бўлимда муносиб ўйнаб, ҳимояда мустаҳкам турган Сакаев жамоасини танаффусдан сўнг таниб бўлмади. Натижада "Локомотив" "Андижон" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллади. Анзур Исмоилов, Игорь Йелич, Темурхўжа Абдухолиқов ва Жамшид Искандеров томонидан киритилган голлар "Локо"нинг чемпионатдаги иккинчи ғалабаси, "Андижон"нинг илк мағлубиятини таъминлади.

Локомотив

Анзур Исмоилов - 50', Игорь Йелич - 72', Темурхўжа Абдухолиқов - 76', Жамшид Искандеров - 90'

Суперлига. 3-тур

04/04/2019, 18:00

0
:
4
Тугади

Андижон

45'
90'
31'  Диёр Туропов
46'  Азизбек Амонов (Ҳусниддин Ғофуров)
50'  Анзур Исмоилов
50'  Арсланмират Аманов
60'  Шуҳрат Муҳаммадиев
72'  Игорь Йелич
76'  Темурхўжа Абдухолиқов
76'  Ҳусниддин Ғофуров
77'  Арсланмират Аманов (Жамшид Искандеров)
79'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
90'  Жамшид Искандеров
90'  Сардор Мирзаев
7'  Дилшод Раҳматуллаев
46'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов)
58'  Ильдар Маматказин
67'  Дониёр Исмоилов (Абдурахмон Абдулхақов)
71'  Виталий Мирний
77'  Асрор Ғофуров (Фарҳод Бекмуродов )

Андрей Фёдоров: ("Локомотив" бош мураббийи): "Биринчи бўлим қийин ўтди. Тезкор гол кирита олмадик. Лекин танаффусдан кейин айнан мазкур масала ечилди ва шундан сўнг рақибни доимий босимда ушлаб турдик".

Ильдар Сакаев ("Андижон" бош мураббийи): "Таблодаги ҳисоб жамоалар ўртасидаги тафовутни кўрсатиб турибди. Биринчи голдан кейин жамоа руҳан синди. Шунинг натижасида қолган голлар ўтказилди. Ҳужумдаги ҳаракатларимиз қониқарли эмас, тўғри. Бу борада муаммоларимиз бор. Мағлубиятга мен айбдорман. Футболда кичик деталлар катта роль ўйнайди. Ҳар қандай ҳолатга тайёрман. Кетиш керак бўлса, кетаман".


Турни навбатдаги ўйини 5 апрель куни турнир жадвалидаги ёнма-ён "қўшнилар" бўлган "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида кечди. Учрашувни фаол бошлаган "Пахтакор" ҳужумга зўр берди. Аввалига Жалолиддин Машариповнинг жарима майдончасига йиқилишида Азиз Асимов пенальти белгиламай хатога йўл қўйди. Кейинчалик бошқа вазиятда Машариповнинг жарима майдончасига оширган тўпини Ғайбуллаев қўли билан ўйнади деб топган Асимов навбатдаги хатони амалга оширди. Чунки "CA" объективидаги тасвирда Машарипов тепган тўп Ғайбуллаевнинг қўлига эмас, қорин қисмига теккани ойдинлашди. Ҳакам хатоси туфайли белгиланган пенальтидан гол ўтказган қаршиликлар, кейинчалик вазиятни тенглаштиришди - Ислом Кенжабоевнинг қанотдаги юришидан сўнг Козак ўз дарвозасини "ўққа" тутиб қўйди. Сўнгра ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида Егор Кримец ғалаба тўпини киритди ва "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди.

Пахтакор

Марат Бикмаев - 12', Владимир Козак - 53', Егор Кримец - 90'

Суперлига. 3-тур

05/04/2019, 18:00

1
:
2
Тугади

Насаф

45'
90'
12'  Марат Бикмаев
14'  Садриддин Абдуллаев
31'  Жасур Яхшибоев
53'  Владимир Козак
58'  Жасур Яхшибоев (Драган Черан)
69'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев)
77'  Жавоҳир Сидиқов (Достонбек Ҳамдамов)
90'  Егор Кримец
57'  Ислом Рашидхонов (Акмал Мозговой)
63'  Ислом Кенжабоев (Ойбек Бозоров)
76'  Жўрабек Маннонов (Дилшод Саитов)

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): "Мухлисларбоп, ўйинни стадиондан кўришли футбол гувоҳига айландик. Ғалаба доим ёқимли. Негадир жамоам "Бунёдкор" билан ўйиндаги каби биринчи голдан кейин майдонда "дам олди". Иккинчи таймдаги "Насаф"нинг голи барчасини ўзгартириб юборди. "Насаф" бугун иккинчи рақамда, қарши ҳужумда жуда хавфли ўйнади".

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): "Ҳакам ўйинни бузиб қўйди. Бундай марказий ўйинларга савияси баланд, малакали ҳакамлар тайинланса мақсадга мувофиқ бўлади. Гарчи ютқазган бўлсакда футболчиларимнинг ўйиндаги ҳаракатидан қониқдим. Уларнинг қўпчилиги ёшлар ва улар кийиниш хонасида йиғлаб ўтиришибди. "Пахтакор" ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Айни пайтда "Пахтакор" Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. Гранд жамоага қарши жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди".



Турнинг учинчи кунида Самарқандда "Металлург" "Динамо" меҳмонига айланди. Жуда тажрибали ва маҳоратли таркиб тўплаган бекободликлар "Динамо" қаршисида ожиз қолишди. Про-лигага тайёргарлик кўрган, лекин юқори дивизионда ҳам ўзини ноқулай сезмаётган Файзиев шогирдлари Шипилов жамоасига дарс ўтишди. Дастлаб Ихтиёр Тошпўлатов томонидан ҳисоб очилди. Лекин орадан кўп ўтмасдан Музаффар Музаффаров мувозанатни тиклади. Шу тариқа жамоалар танаффусга дўстона руҳда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳа деганда гол уришни уддасидан чиқишмади. Фақатгина баҳс якунига яқин Миркомил Лоқаев "Динамо"га жуда қимматли бўлган 3 очко келтирувчи ғалаба тўпини урди. Натижада "Металлург" мавсумдаги илк мағлубиятини Самарқандда қабул қилишига тўғри келди.

Динамо

Ихтиёр Тошпўлатов - 19', Миркомил Лоқаев - 90'

Суперлига. 3-тур

06/04/2019, 16:30

1
:
2
Тугади

Металлург

Музаффар Музаффаров - 28'

45'
90'
19'  Ихтиёр Тошпўлатов
19'  Амиржон Сафаров
62'  Акмал Холмуродов (Сирож Ҳамроев)
68'  Санжар Баратов (Қадамбой Нурметов)
69'  Ҳакимжон Аламхонов
80'  Амиржон Сафаров (Жасур Азимов)
90'  Миркомил Лоқаев
23'  Музаффар Музаффаров
28'  Музаффар Музаффаров
32'  Андрей Шипилов (Камолиддин Тожиев)
61'  Иброҳим Йўлдошев (Сервер Жепаров)
74'  Сервер Жепаров (Муҳаммад Исаев)
90'  Сергей Тумасян
90'  Муҳаммад Исаев

Даврон Файзиев ("Динамо" бош мураббийи): "Ғалаба қозонган бўлсак-да, ҳеч бир мураббий ўйинимиздан қониқдим деёлмайди. Аммо бугунги баҳсда “Динамо” ғалабага кўпроқ ҳақли эди. Ўйин жанговор ва томошабоп ўтди. “Металлург”ни яхши ўрганган эдик, тажрибали ижрочиларга эга, таркиб борасида анча номдор футболчилар тўпланган. Учта тур ўтди, ўйлайманки биз тайёргарлик бобида тўғри йўлдан кетаяпмиз. Ҳали чемпионат узоқ давом этади, битта ғалаба билан бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат".

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Самарқандда ўйнаш доим ёқимли – сифатли майдон, яхши атмосфера, ажойиб футбол ҳавоси. “Динамо” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футбол шунақа, хатоларни кечирмайди. Рақиб жамоа 95 дақиқа ғалаба учун курашди ва жаноби омад ҳам охиригача курашган томонга кулиб боқди. Бизда яхши имкониятлар бор эди, аммо фойдалана олмадик. Ўйин назоратини қўлдан чиқармагандик. Иккинчи бўлим якунида нималар бўлганини тушунмай қолдим. Биз унгача вазиятлардан гол уриб, масалани ҳал қилишимиз керак эди. Ўйин охирида эса хатоларимиз голга олиб келди".


Мазкур кундаги иккинчи баҳс Фарғонада, номинал мезбон мақомидаги "Навбаҳор" ва меҳмон саналган "Бунёдкор" ўртасида кечди. Ҳали мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритмаган ва ғалабага чанқоқ бўлган иккита жамоа ўртасидаги баҳс кутилганидек кескин ва шиддаткор ўтди. "Навбаҳор" тажриба бобида устундек кўринган бўлса, "Бунёдкор"нинг ёшлик шижоати "оловдек" кўринаётганди. Натижада ёшлик шижоати тажрибадан устун келди. Вадим Абрамов Андрей Канчельскисни мураббийлар юришида мағлуб этди. Ильгиз Танташев бошқарган, нафақат футбол, балки бонуси тариқасида пенальтилар сериясига айланиб кетган баҳсда "Бунёдкор" ғалабани ўз томонига оғдирди. Жасур Жалолиддиновнинг тезкор голи ва Хуршид Ғиёсовнинг пенальтидан урган тўпига "Навбаҳор"дан Касьян ҳам "нуқта" орқали жавоб қайтарди. Кейинчалик Аббос Ғуломов мувозанатни тиклади. Бироқ ўйин якунига қадар "Навбаҳор" дарвозаси томон навбатдаги пенальти қўйилди. Бу сафар ҳам Ғиёсов мўлжалда адашмади. Лекин "Навбаҳор"да шу куни вазиятни тенглаштириш учун имконият туғилди. Учрашувдаги тўртинчи, "Навбаҳор"нинг иккинчи пенальтисини Касьян самарали якунлай олмади, натижада Зуҳуровнинг қутқаруви "Бунёдкор"га мавсумдаги ва сафардаги илк очкони 1тадан 3тага қўпайтирди.

Навбаҳор

Александр Касьян - 63', Аббос Ғуломов - 79'

Суперлига. 3-тур

06/04/2019, 17:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Жасур Жалолиддинов - 3', Хуршид Ғиёсов - 36', Хуршид Ғиёсов - 83'

45'
90'
11'  Зафар Тўраев
19'  Азим Аҳмедов
32'  Славко Лукич
37'  Зафар Тўраев (Аббос Ғуломов)
46'  Иван Соловьёв (Абдужамол Исроилов)
49'  Остон Ўрунов
55'  Шаҳзод Шайманов (Баҳодир Насимов)
61'  Абдужамол Исроилов
63'  Александр Касьян
79'  Аббос Ғуломов
3'  Жасур Жалолиддинов
8'  Сергей Прохоров
36'  Хуршид Ғиёсов
56'  Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов)
75'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Абубакир Мўйдинов)
83'  Хуршид Ғиёсов
90'  Абдулла Абдуллаев (Бобур Фарҳодов)

Андрей Канчельскис ("Навбаҳор" бош мураббийи): "Мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув голларга бой тарзда кечди. “Бунёдкор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимдаги мазмунсиз ўйинимиз учун стадионга ташриф буюрган ишқибозлардан узр сўрайман. Биринчи бўлимни анча бўш тарзда ўтказдик. Иккинчи таймда эса анча ўйинимиз қовуша бошлади. Иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдик. Лекин учинчисини ура олмадик. Энди келаси ўйинга ҳозирликни бошлаймиз. Кейинги ўйинда таркибда жиддий ўзгаришлар бўлади".

Вадим Абрамов ("Бунёдкор" бош мураббийи): "Бугунги ўйин ишқибозларга жуда ёқадиган тарзда ўтди. Лекин мураббийлар учун юрак ҳовучлаб кўрадиган баҳс бўлди. “Навбаҳор” яна бир бор ўзининг яхши жамоа эканини намойиш эта олди. Ушбу клуб қийин ҳолатдан иккинчи бўлимда осонгина чиқиб кетди. Хатто якунда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин омад бугун бизга кулиб боқди. Пенальтилар ҳақида аниқ гап айта олмайман, сабаби ўйинни майдон четида туриб кузатдим. Лекин агар чиндан фол бўлса, битта ўйин давомида 6 та пенальти белгилаш ҳам мумкин. Жамоамиз ёш, футболчилар битта ўйин зўр ўйнаб, кейингисини у қадар яхши ўтказмаслиги мумкин. Футболчилар тажриба тўплагунига қадар барқарор ўйин намойиш этиш бироз мушкул".


Турнинг сўнгги кунида учта ўйин ўтказилди. Дастлаб Олмалиқда меҳмон бўлган "Қўқон-1912" АГМКдан 7та гол қабул қилиб олишга мажбур бўлди. Учрашувни жуда яхши ва ҳужумкор ўтказган АГМК "Қўқон-1912" дарвозасини биринчи бўлимда 3 маротаба, иккинчи таймда эса 4 бора ишғол этишни уддасидан чиқишди. Бунга рақиб ҳар бўлимда биттадан қизил карточка олиб, 2 киши кам бўлиб қолгани ҳам янада қўмаклашиб юборди. Натижада ҳисоб жуда йириклашиб кетди. Шу тариқа Мтиржалол Қосимов қўл остида АГМК чемпионатдаги илк ғалабасини жуда чиройли ва йирик ҳисобдаги ғалаба билан расмийлаштирди. Мазкур баҳсда Зафар Полвонов рақиблари дарвозасига 5та гол йўллаб, пента-трик қайд этди. Шунингдек, ҳимоя марказида ўйнаган Дилшод Жўраев дублга эришди. Жасур Ҳасанов ва Зоҳир Пиримов эса мазкур беллашувда ўз ҳисобига иккитадан голли узатмани ёзиб қўйди. "Қўқон-1912"нинг ягона голини пенальтидан Мурод Холмуҳаммедов киритди.

ОКМК

Зафар Полвонов - 10', Дилшод Жўраев - 32', Зафар Полвонов - 38', Дилшод Жўраев - 72', Зафар Полвонов - 75', Зафар Полвонов - 79', Зафар Полвонов - 90'

Суперлига. 3-тур

07/04/2019, 17:15

1
:
7
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 56'

45'
90'
10'  Зафар Полвонов
10'  Жасур Ҳасанов О
32'  Дилшод Жўраев
32'  Жасур Ҳасанов О
38'  Зафар Полвонов
38'  Миржамол Қосимов
46'  Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов)
72'  Дилшод Жўраев
75'  Зафар Полвонов
75'  Акмал Шораҳмедов
76'  Миролюб Костич (Шерзод Файзиев)
79'  Зафар Полвонов
79'  Зоҳир Пиримов
80'  Жасур Ҳасанов О (Санат Шихов)
87'  Камрон Саидазимов
90'  Зафар Полвонов
20'  Иқбол Маликжонов
27'  Иқбол Маликжонов
46'  Жасур Ҳасанов (Милош Николич)
46'  Темур Усмонов (Шаҳбоз Эркинов)
56'  Мурод Холмуҳамедов
71'  Ойбек Рустамов
76'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев)

Миржалол Қосимов (АГМК бош мураббийи): "Ғалаба одамни хурсанд қилади. Учрашувни ҳужумкор ўтказдик ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Рақибнинг қизил карточка олгани ҳам ишимизни бирмунча осонлаштириб қўйди. Тўғри, яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик. Лекин ҳали ўйинимизни кучайтиришимиз ва камчиликлар устида ишланмоғи лозим".

Нўъмон Ҳасанов ("Қўқон-1912" бош мураббийи): "Мухлислардан узр сўрайман. Футболчилик ва мураббийлик фаолиятимда ҳам бу қадар катта ҳисобда мағлубиятга учрамаганман. Бунақаси илк маротаба руй бериши. Бу қадар бўш ўйин кўрсатганимизга нима сабаб бўлгани ҳақида очиғи ҳозир аниқ бир нарса дейиш мушкул. Натижа учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятнинг ҳар қандай қарорига тайёрман".


Бухорода эса ҳали Суперлигада гол урмаган "Бухоро" Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди. Актамов ва Ашурматов қарама-қаршилигида муроса кўчаси танланди. "Қизилқум" легионери Медина Смит ўзининг иккинчи учрашувида ҳам тезкор гол уришни уддалади. Бироқ бунга жавобан "Бухоро"нинг илк голини урган Достон Ибрагимов турни безайдиган гол ижросини амалга оширди. Натижада супер гол учрашувдаги охиргиси бўлди. Шу тариқа "Бухоро" ўз уйидаги илк ўйинда дастлабки голини киритди ва мавсумдаги иккинчи очкосини ишлади. "Қизилқум"ни хурсанд қилган жиҳат, жамоа мағлубиятсиз серияни давом эттиришни уддалади ва очколари сонини 5тага етказди. Қайд этиш керакки, Актамов жамоаси сафардаги биринчи баҳсда мағлубиятга учрагани йўқ.

Бухоро

Достон Ибрагимов - 27'

Суперлига. 3-тур

07/04/2019, 18:30

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Медина Смит - 5'

45'
90'
27'  Достон Ибрагимов
63'  Акром Баҳриддинов (Фирдавс Асадов)
75'  Достон Ибрагимов (Жамолиддин Убайдуллаев)
5'  Медина Смит
5'  Алишер Санаев
46'  Алишер Санаев (Хуршид Олимов)

Бахтиёр Ашурматов ("Бухоро" бош мураббийи): "Ўз майдонимиздаги дастлабки ўйинда жамоамиз мухлислари учун ғалаба қозониш мақсадида ҳаракат қилдик. Афсуски, мухлисларимиз ишончини оқлай олмадик. Иккинчи бўлимдаги нурсиз ўйинимиз учун ишқибозлардан узр сўрайман. Биринчи бўлимда йигитлар ёмон ҳаракат килишмади, жамоамиз таркибидаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати бир хил эмас. Мавсумга тайёргарлик жараёнида таркиб билан муаммоларимиз бор эди. Мураббий сифатида шуни айтаманки, биз ўз мақсадимиз сари олға бораверамиз, йўқотилган муҳим очколаримизни келгуси турларда қўлга киритишга ҳаракат қиламиз".

Ҳамиджон Актамов ("Қизилқум" бош мураббийи): "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Учрашувда "Бухоро" ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Бугун кўпроқ биз ютишни истагандик. Икки очкодан қуруқ қолдик. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди".


Куннинг ва турнинг охирги беллашуви Жиззахда, "Сўғдиёна" ва "Сурхон" ўртасида ўтди. Учрашувдан аввал мазкур баҳсда нисбатан фаворит сифатида "Сўғдиёна"ни кўрсатаётганди. "Сурхон" эса нафақат чақилмас ёнғоқ, балки мавсум давомида исталган жамоадан очко тортиб олишга қурби етадиган салоҳиятли жамоа эканлигини айнан мазкур баҳсда исботлади. Қарши ҳужумда жуда фаол ва аниқ ўйнаган "Сурхон" жуда тезкор голлар урди ва биринчи бўлимдаёқ баҳс тақдирини узил-кесил ҳал этди. Шавкат Саломовнинг дубли ва унинг ассистентлиги эвазига кетма-кет учинчи учрашувда гол урган Шерзод Ҳакимовнинг голлари "Сурхон"га сафардаги илк баҳсда муҳим ғалабани тақдим этди.

Сўғдиёна

Суперлига. 3-тур

07/04/2019, 19:15

3
:
0
Тугади

Сурхон

Шавкат Саломов - 10', Шавкат Саломов - 15', Шерзод Ҳакимов - 33'

45'
90'
50'  Шохруз Норхонов
54'  Шохруз Норхонов (Иззат Абдуллаев)
62'  Никола Милинкович
65'  Никола Милинкович (Даврон Умиров)
73'  Сардор Қулматов
76'  Кахи Махарадзе
90'  Элёр Орифов
10'  Шавкат Саломов
15'  Шавкат Саломов
33'  Шерзод Ҳакимов
33'  Шавкат Саломов
74'  Шерзод Ҳакимов (Аюбхон Номанов)
78'  Аъзам Алиев
84'  Шавкат Саломов (Равшан Хурсанов)
90'  Шерзод Каримов (Сарвар Солиев)

Сергей Лушан ("Сўғдиёна" бош мураббийи): "Биринчи галда рақибни қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, жиззахлик футбол ишқибозларидан бундай ўйин учун узр сўрайман. Мағлубиятдаги бор айбни ўз зиммамга оламан. Йигитларда айб йўқ. Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим. Яна бир бор ҳаммадан узр сўрайман ва раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрман".

Андрей Микляев ("Сурхон" бош мураббийи): "Қайд этилган натижа ва ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар кўрсатмаларни деярли тўлиқ бажаришди. Асосан қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйнадик. "Сўғдиёна"ни ўрганиш жараёнида улар узун ва қисқа паслар орқали ўйнашини пайқагандик. "Сўғдиёна"га дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратиш имконини бермадик".


ФАКТ: Водий жамоалари учинчи турдан кейин ўтказилган жами 9 ўйинда умумий ҳисобда 5 очко тўплашди. "Қўқон", "Андижон" ва "Навбаҳор" ҳозирча бирорта ғалаба қозонмаган ва 5 маротаба дуранг қайд этишган. Қолган 4 учрашувда рақибларига имконият бой берилган. Ғалаба устуни эса ҳозирча - 0.

ФАКТ: Суперлиганинг 3-туридан кейин ҳали умуман ғалаба қозонмаган жамоалар: "Бухоро", "Навбаҳор", "Қўқон-1912" ва "Андижон".

ФАКТ: "Сурхон" ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов кетма-кет уч учрашувдан буён гол ураётган ягона футболчи.

ФАКТ: Зафар Полвонов бир учрашувда 5та гол уриб Суперлига тарихидаги илк пента-трик соҳибига айланди.

ФАКТ: "Пахтакор" чемпионатда очко йўқотмаган ягона жамоа.

ФАКТ: АГМК, "Насаф", "Металлург" ва "Динамо" ўтган учта турда 3 хил натижа: ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этишди.

ФАКТ: Дуранг қайд этмаган жамоалар: "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Локомотив" ва "Бунёдкор".

ФАКТ: Суперлиганинг жорий мавсумидаги юбилей 50-гол Дилшод Жўраев ҳисобига ёзилди.

ФАКТ: Мазкур турда чемпионатда ҳозиргача урилган голларнинг деярли ярми киритилди. Биринчи ва иккинчи турда ишқибозлар 15тадан гол кўришган бўлишса, 3-турда бу кўрсаткич 28тага етди.


Тур статистикаси:

Ўйинлар: 7

Голлар: 28

Пенальтилар: 8


Турнир жадвали


Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" чемпионатда йўқотишларсиз етакчиликни давом эттирмоқда. "Сурхон" эса Жиззахдаги ажойиб ғалабадан сўнг турнир жадвалининг юқорисига кўтарилиб, "Пахтакор"нинг яқин "қўшниси"га айланди. "Локомотив" эса кетма-кет иккинчи бор уйидаги ғалабадан сўнг кучли-учталикка ўрнашиб олди. Бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган "Қизилқум" 5 очко билан 4-поғонани банд этмоқда. Бешталикни тўплар нисбатани жуда яхшилаб олган АГМК якунлаб турибди. Шунингдек, "Насаф", "Металлург" ва "Динамо" активидаги ҳам 4 очкодан мавжуд. Биринчи турда ўзаро тўқнаш келган ва учинчи турдан кейин 3 очкога эгалик қилаётган "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" 9-10 ўринларни бўлишиб туришибди. Ҳали умуман ғалаба таъмини сезмаган "Бухоро", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" эса кетма-кетликда хавфли ҳудуддан жой олишган.

Ҳозиргача ўтказилган 27 ўйинда Суперлигада жами 58та гол киритилди. Бу ҳар бир ўйинга 2,14тадан голга тўғри келади.


Тўпурарлар

Ассистентлар:

Ассистентлар:

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 2

Жасур Ҳасанов (АГМК) - 2

Зоҳир Пиримов (АГМК) - 2

Шерзод Каримов ("Сурхон") - 2

Миржамол Қосимов (АГМК) - 1

Санъат Шихов (АГМК) - 1

Марат Бикмаев ("Пахтакор") -1

Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") -1

Баҳром Абдурахимов ("Металлург") -1

Даврон Ҳошимов ("Локомотив") -1

Игорь Йелич ("Локомотив") - 1

Арслонмурот Аманов ("Локомотив") - 1

Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 1

Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 1

Шавкат Саломов ("Сурхон") - 1

Аброр Исмоилов ("Сурхон") - 1

Дилшод Жабборов ("Сурхон") -1

Асадбек Собиржонов ("Бухоро") - 1

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") -1

Элдор Бойматов ("Қизилқум") -1

Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") -1

Алишер Саноев ("Қизилқум") - 1

Медина Смит ("Қизилқум") -1

Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна") -1

Нуриддин Ҳасанов ("Сўғдиёна") -1

Улуғбек Абдуллаев ("Бунёдкор") -1

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор") -1

Санжар Рашидов (Сўғдиёна) -1

Хуршид Мухторов ("Насаф") -1

Сардор Эминов ("Динамо") -1

Аббос Шодмонов ("Динамо") - 1

Амиржон Сафаров ("Динамо") - 1


Истеъфо яқинми?

Ўтган турда ҳали ғалаба таъмини сезмаган жамоалар бош мураббийлари истеъфога чиқишга тайёр эканликларини эълон қилиши анъанага айланди. Дастлаб Ильдар Сакаев буни бошлаган бўлса, кейинчалик Нўъмон Ҳасанов ҳам бунга тайёр эканлигини яширмади. Шунингдек, "Сўғдиёна" устози Сергей Лушан ҳам ўз майдонидаги йирик мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнига олди ва раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилиши мумкинлигини инкор этмади. Чемпионатда барчадан кам очко жамғариб, яққол аутсайдерга айланиб қолган "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскисга ҳам сўнгги имконият тақдим этилди. Жамоанинг "Бунёдкор"дан учраган мағлубиятидан кейин вилоят ҳокими иштирокида йиғилиш ўтказилган. Қаршидаги "Насаф"га қарши ўйин катта эҳтимол ҳал қилувчи баҳсга айланиши мумкин.


Кейинги тур: Термизда етакчилар тўқнашуви

Суперлигадаги келаси тур жума куни бошланади. Унда дастлаб "Металлург" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилса, Суперлигада энг кам очко жамғарган "Навбаҳор" Қаршига сафар қилади. Ғалаба йўлига тушиб олган "Бунёдкор" эса Тошкентда ўтган гал тўртта голни қучоқлаган "Андижон"ни синовдан ўтказади. "Динамо" эса муваффақиятли юришни "Сўғдиёна"га қарши беллашувда ҳам давом эттиришга уриниб кўради. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКда эса Ўзбекистон Суперкубогидаги мағлубият учун "Локо"дан реванш олиш имконияти пайдо бўлади. "Қўқон-1912" эса даҳшатли мағлубият аламини "Бухоро"дан олишга уринса, "Пахтакор" бу гал Термизда турнир жадвалидаги яқин "қўшниси"га айланган "Сурхон" меҳмони бўлади. Қизиғи, "Пахтакор" кетма-кет иккинчи маротаба турнир жадвали эътибори билан марказий баҳсда иштирок этади. Мазкур баҳсдаги ғолиб жамоа чемпионат карвонбошиси ролида қолади.


4-тур
12 апрель, жума

МЕТАЛЛУРГ — ҚИЗИЛҚУМ
НАСАФ — НАВБАҲОР
13 апрель, шанба
БУНЁДКОР — АНДИЖОН
ДИНАМО — СЎҒДИЁНА
14 апрель, якшанба
ЛОКОМОТИВ — АГМК
ҚЎҚОН-1912 — БУХОРО
СУРХОН — ПАХТАКОР

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика