UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  1 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   21 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  12 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2

Биринчи давра якуни: А Серия 19-тур шарҳи Янгиликлар

Биринчи давра якуни: А Серия 19-тур шарҳи

Теглар :  А Серия
Италия А Серияси 19-тур шарҳи билан танишинг.

"Интер" "Верона"ни мағлуб этмоқда

Ўйиннинг боши "Интер" учун ажойиб кечди, Мхитарян Тюрам билан девор услубида ўйнади ва Лаутаро учун зарбага имконият яратди, у эса жароҳатдан қайтганини оёғининг учида дарвозани ишғол қилиши билан нишонлади. Шундан сўнг ўйин анча тинчланди, "Интер" бор кучи билан ўйнамади, "Верона" эса ҳеч бўлмаса эсда қоларли хавфли вазият ярата олмади, фақатгина Журичнинг қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага киритишга уринганини эслаш мумкин.



Вазият танаффусдан сўнг узоқ вақт ўзгармади, "Интер" устунликка эга бўлди, аммо узоқдан берилган зарбалар билан чекланган ҳолда кам вазият яратди, "Верона"нинг эса умуман ўйини чиқмади. Тайм сўнггига яқин Дуда қанотдан ажойиб зарба берди. Эндигина захирадан тушган Анри эса тиззаси билан тўпни дарвоза тўрига киритди. "Интер" бирдан олдинга ҳаракатланди ва Арнаутовичда ажойиб имконият юзага келди, аммо у Димарконинг узатмасига тайёрлана олмади. Чалханоглу хавфли зарба берди, Арнаутович эса Дармианнинг узатмасидан сўнг тўпга бироз етолмади. Аммо, "Интер" барибир мақсадига эришди, Бастони дарвоза тўсинини нишонга олди, қайтган тўп эса Бареллага келди ва у узоқдан берган зарбаси билан Монтинони шошириб қўйди, посбон тўпни эгаллай олмаганидан сўнг Фраттези икки метр жойда тўпни дарвозага киритди. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас, "Верона" қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, тўп ёнига эса Анри яқинлашди, аммо унинг зарбаси дарвоза устунига тегди ва футболчи ўйин қаҳрамонига айлана олмади.


"Лечче" "Кальяри" билан дуранг ўйнади

Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди, Доссенанинг 3-дақиқадаёқ Нандеснинг узатмасидан сўнг бош билан узоқ бурчакка берган зарбаси гол бўлишига бир баҳя қолди. "Оловранглар" аста-секин устунликни ўзлари томон оғдиришди ва тез-тез рақиб дарвозасига хавф солишни бошлашди. Айниқса Рамаданининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли бўлди ва Скуффет уни қийинчилик билан бартараф этди. Якунда уларнинг фаоллаги голга айланди, Уден бурчакдан узатма ижро этди ва Жендрей тўпни юқори сакраб дарвозага киритди. Бир озиб ўтиб "Лечче" бурчак тўпидан сўнг яна гол уриши мумкин эди, аммо якка ўзи қолган Гонсалес ноаниқ зарба берди. "Кальяри" эса танаффусга қадар кескинлик яратмади.



"Кальяри" танаффусдан кейин олдинга интилди ва Фальконе қўриқлаётган дарвозага босимни оширди, аммо иш ҳақиқий хавфли вазиятларгача етиб бормади. Жамоага стандарт ёрдамга келди, Виола жаримадан узатма берди, Ористано эса энг қулай вазиятда эди ва тўпни дарвозага йўналтирди. У икки дақиқадан сўнг жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб тепди, аммо бу сафар Фальконе тўпни тўққизликдан олиб чиқди. Ўйин секинлик билан тинчланди, бунга катта сабаб Раньерида Лападулла, Паволетти ва Шомуродовнинг жароҳати ва Лувомбонинг кетиши сабаб ҳужумни жонлантириш учун ресурслар бўлмаганида эдм. Эҳтимол якуний дуранг икки жамоани ҳам қониқтирган ҳисоб бўлди.


"Ювентус" "Салернтина"дан ғалабани илиб кетмоқда

"Салернитана" кутилмаганда ўйинни зўр бошлади, Нванкво 3-дақиқада яқин бурчакка яхши зарба берди, Шенсни эса қийинчилик билан зарбани бартараф этди. "Ювентус" кам ҳужум қилди, "кекса синьора" Влахович ва Йилдизнинг креатив ҳаракатларига таянган ҳолда бўш ўйнади, аммо бу иш бермади. Якунда, тайм сўнггига яқин "денгиз отлари" гол уришга муваффақ бўлишди. Чауна қанотдан тўпни марказга Маджоре томон йўналтирди, у эса тўпни ўзига бироз тўғирлаб иккинчи тегинишда узоқ бурчакка аниқ зарба берди. Танаффусга қадар бошқа қизиқарли ҳеч нарса рўй бермади.



"Ювентус" кийим алмаштириш хонасидан чиқиши билан фаоллашди. Рабьо Маккенига юқоридан ажойиб пас берди, у эса тўпни ўзига яхши бўйсундира олмади ва ноаниқ зарба берди. "Салернитана" бироз ўтиб камчилик қолди, гол муаллифи Маджоре иккинчи сариқ карточка сабаб четлатилди. Албатта, бундан сўнг "кекса синьора"нинг ишлари бироз енггилашди. Тез орада босим иш берди, Веа тўпни қанотдан жарима майдончасига узатди, Влахович эса тўпга ҳаракат қилди, аммо улгурмади. Ва фойдали ҳаракат бўлиб чиқди ва тўп зарба йўллашда адашмаган Айлингга борди. Инглиз форвардининг А Сериядаги илк голи. Эндиликда "Ювентус"нинг иккинчи гол учун ҳаракат қилиши кутилган эди, аммо "Салернитана"да ўткир вазиятлар юзага келди ва жамоага қаердадир омад келмади. "Кекса синьора" эса ҳал қилувчи вазиятга чоғланди, Данило тўпни қанотдан жарима майдончасига узатди, Влахович эса сўнгги дақиқаларда уни боши билан дарвозага киритди. "Ювентус" шундай қилиб яна ёрқин ўйинсиз ҳам характер кўрсатиб ғалаба қозонмоқда.


"Торино" "Наполи"ни таслим этди

Ўйин жуда ҳам сокин бошланди, жамоалар узоқ вақт давомида бир-бирларини ўрганишди ва таймнинг ўрталарига келибгина илк хавфли вазият содир бўлди. Распадори яхши вазиятдан жуда ноаниқ зарба берди ва Милинкович-Савич хавфни бартараф этди. "Буқалар" ўз имкониятларидан фойдаланишди, жарима зарбасидан сўнг тўп Санабрияга бориб тушди, у эса пауза ушлади ва тўпни дарвозабоннинг ёнига йўналтирди. Хавфли ўйин учун жамоанинг янги ўйинчиси Маццоки четлатилган пайт "Наполи" қийин ҳолатда қолди. Айниқса, унинг "Наполи"га ўйинга 2 кун қолганда ўтгани ва четлатишдан 3 дақиқа олдин майдонга тушганини ҳисобга олса.



Танаффусдан сўнг дарҳол "Наполи" учун ёқимсизликлар давом этди. Влашич 51-дақиқада жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба берди ва Голлини бу ҳолатда ҳеч нарса қила олмади. Бироздан сўнг айнан у тўпни қанотдан Санабрияга узатди, аммо парагвайлик яхши вазиятда тўпни дарвоза устунига йўналтирди. Аммо, барибир икки дақиқадан сўнг учинчи гол Голлинининг дарвозасидан ўрин олди. Бурчак тўпи узатмасидан сўнг Ладзаро Буонжорно бош билан дарвозага йўл топди."Наполи" олдинда ҳеч нарса қила олмади ва ўйиндан сўнг мухлисликлар ҳуштакларига учради. Балки мураббийлик курсисида яна бир ўзгариш бўлар.


"Аталанта" ва "Рома" дуранг ўйнамоқда

Ўйин "Аталанта" учун ажойиб бошланди, 7-дақиқадаёқ Алексей Миранчук қанотда ҳаракат қилган ҳолда жарима майдончаси ичига узатма ижро этди, Копмейнарс эса тўпни дарвозага жойлади. Бироздан сўнг Де Каттеларе дубль қайд этиши мумкин эди, аммо Патрисиу вақтида дарвозадан чиқди ва бельгияликнинг зарбасини бартараф этди. "Рома"да ҳаракатлар кузатилди, аммо ўткир вазиятлар кам эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпга Руджери ноқулай ўйнади ва Карсдопга зарба бериб юборди, Диабала эса пенальтини моҳирона ижро этди. Танаффусга қадар у ёки бу жамоалар хавфли вазият яратишмади.



Танаффусдан сўнг ёш ҳимоячи Хейсен Дибаланинг жарима ижросидан сўнг хавфли зарба берди, Карнесеки тўпни бурчакдан олиб чиқди. Жамоалар умуман олганда бир-бирлари учун кўплаб хавфли вазиятлар яратишди, жумладан Эдерсон яхши позициядан юқорига зарба берди, Дибала эса ўткир бурчакда Карнесекини алдай олмади. Лукакуда Спиннацолланинг зарбасидан сўнг ажойиб имконият бўлди, аммо бельгиялик тўпга ҳозирлана олмади ва дарвоза юқорисига зарба берди. "Рома" якунда ўйинни ўз қўлига олди, аммо кўпроқ ҳакам билан тортишувлар сабаб Моуриньюнинг навбатдаги қизил карточкаси ёдда қолди, жамоаларнинг ёрқин ўйинида эса ғолиб аниқланмади ва бу ўйинга мос ҳисоб бўлди.


Шунингдек:

"Милан" "Эмполи"ни ютди

"Лацио" "Удинезе"дан устун келди

"Сассуоло" "Фиорентина"ни мағлуб этди


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика