

Бу ҳақда "Real Madrid Confidencial" маълумот берди.
Манбага кўра, Алонсо 19 ёшли нидерландияликни жамоанинг асосий таркибига муносиб деб билмоқда. Кейинги трансфер ойнасида у "Реал"га ўтиши мумкин.

Смит 2024/25 йилги мавсум АЗ сафида барча мусобақаларда 43 ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.



