UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Санжар Турсунов: "Ал Араби"га қарши аввал ҳам ўйнаганман" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Ал Араби"га қарши аввал ҳам ўйнаганман"

ОКМК жамоаси бир неча кундан сўнг ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги плей-офф учрашувида Қатарда "Ал Араби" жамоаси билан тўқнаш келади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК футболчилари айни пайтда тайёргарликни жиддий тарзда олиб бормоқда. Учрашувнинг масъулияти юқори, табиийки босим ундан кам бўлмайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик жараёнлари ҳақида жамоа сардори Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, учрашув 22 август куни Доҳадаги "Гранд Ҳамад" стадионида Тошкент вақти билан 22:30да бошланади. 

Аль-Араби

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Final-тур

22/08/2023, 23:30

1
:
0
Тугади

АГМК

Рубен Санчес - 69'

45'
90'
69'  Рубен Санчес

- "Ал Сиб" билан кечган учрашувда кичик ҳисоб қайд этилди. ОКМК шу куни вазиятларидан фойдалана олмадими ёки рақиб муносиб ҳимояланди? Шу ўйин ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Рақиб биз ўйлагандан кўра кучли жамоа экан. Ўмон терма жамоасининг 7 нафар футболчиси "Ал Сиб"да ўйнади. Ўз вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Вазифамиз кейинги босқичга йўлланма олиш эди. Кичик ҳисобдаги ғалаба билан ҳам буни бажара олдик. 

- Аввалги йилларда ОЧЛ февраль ойи охирлари, март ойи бошларида старт оларди. Табиийки, бундай паллада жамоаларимиз ҳали формага кирмаган, ўйин ритмига тушмаган бўлар эди. Эндиликда эса аксинча...

- Тўғри айтдингиз. Февраль ойида энди йиғинларни якунлаб дарҳол ОЧЛда ўйнардик. Қийин бўларди. Биласиз чемпионат боши ва ўртасида катта фарқ бор. Бизга энди бироз енгил бўлади. 

- ОКМК Қатарда Қатар клубини ютиб гуруҳ босқичига чиқишни бир маротаба уддасидан чиққан. Бу сафар тарих такрорланадими?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ўйинга яхши тайёргарлик қилиб "Ал Араби" тўсиғидан ўтиш мумкин. Айтиш керак, "Ал Араби" ҳам кучли жамоа. Таркибни кучайтирган. Бизга осон бўлмаслиги аниқ. Фикримча, "Ал Гарафа"га қараганда бу рақибимиз кучлироқ.

- Қатар клублари ҳақида биласиз. Улар таркибида кучли легионерлар тўп тепади. ОКМК қайси жиҳатдан улардан устун келиши мумкин?

- "Ал Араби"га қарши ўйнаганман. Лекин ҳозирги таркиби бошқача. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Қатардан эса гуруҳ босқичи йўлланмаси билан қайтишни мақсад қилганмиз. Ўйиндан кейин устун ва камчиликларимизни кўришимиз мумкин. 

- Саудия Арабистони жамоалари кучайган бир пайтда Ўзбекистон жамоаларининг ОЧЛда қандай иштирок этишини тахмин қила оласизми?

- Саудия клубларини бутун дунё кўриб турибди. Нафақат улар билан балки Қатар, БАА клублари билан осон ўйинлар бўлмайди. Айтганингиздек, уларнинг таркибидаги легионерлар катта саҳнага чиқади. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика