UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

"Реал" ҳимоячиси: "Солари учун жон беришга тайёрмиз" Янгиликлар

"Реал" ҳимоячиси: "Солари учун жон беришга тайёрмиз"

"Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола ЛаЛиганинг 12-турида "Сельта" устидан қозонилган ғалаба (4:2) ҳақида фикр билдирди.

"Солари эффекти? Баъзида футболда жавоблар бўлмайди. Бу муҳим эмас. Биз Сантьяго Солари учун жон беришга тайёрмиз. У ишончимизни қозонмоқда. Терма жамоалар танаффусидан олдин ғалаба қозониш ва хурсанд бўлиш ҳаммасидан муҳим эди.

Мураббийни биз танламаймиз. Қарорлар тепада қабул қилинади. Биз бу инқирозни енгиб ўтишимиз учун ишлашимиз керак. Солари ажойиб мураббий, у қолишини истаймиз.

Жароҳатлар? Футбол - контактли спорт тури. Бунақаси бўлиб туради. Ўз ўйинимизни кўрсатдик, рақиб қалтисроқ ҳаракат қилди.

"Сельта" қарши ҳужумда яхши ўйин кўрсатадиган кучли жамоа. Бугун жанг бўлди, жангларда эса ғалаба қозониш керак.

Сўнгги ҳафталар биз учун муаммоли бўлганди: Ёмон натижалар, мураббийнинг кетиши. Аммо аста-секинлик билан ўзимизга бўлган ишончни тиклаб, яхши жамоа эканлигимизни исботлаяпмиз" - дейди Одриосола.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика