UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Расман: "Локомотив" - "Андижон" учрашуви ўтказиладиган стадион номи маълум Янгиликлар

Расман: "Локомотив" - "Андижон" учрашуви ўтказиладиган стадион номи маълум

Маълумки, 5-6-7 апрель кунлари Суперлигада 3-тур учрашувлари ўтказилади.

Навбатдаги турни "Локомотив" меҳмонда "Андижон"га қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ Андижондаги стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис "Андижон" футбол клубининг илтимосига кўра ўйин Тошкентга кўчирилди.

Ўйин Тошкентга кўчирилганини ПФЛ тасдиқлади ва ташкилот раҳбарияти бу ҳақда қарор қабул қилди. Шундай қилиб Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" беллашуви 4 апрель куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади. 

Аслида бу учрашув Суперлига тақвимига кўра 5 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ шу куни "Пахтакор" ўз майдонида ўйнаши сабабли ПФЛ "Локомотив" - "Андижон" баҳсини 4 апрелга белгилади. Мазкур учрашувда "Локомотив" майдон эгаси сифатида тўп тепади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика