UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди Янгиликлар

Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди

Бугун, 12 сентябрь - жума куни

12 сентябрь санасида тарихда унчалик катта ва эсда қоларли воқеийликлар рўй бермаган. Аксинча, бундан бир кун аввалги сана 11 сентябрь куни эса инсоният тарихидаги энг йирик террористик ҳужум рўй бергани туфайли кўпчиликнинг ёдида қолиб кетган. 2001 йил 11 сентябрь тонгида 19 нафар террорчи, йўловчи самолётларини қўлга олиб, биринчи иккита самолёт билан Жаҳон савдо маркази биносига ҳужум қилади. Учинчи самолёт эса АҚШ Мудофаа вазирлиги қароргоҳи бўлган Пентагонга ҳужум уюштиради, тўртинчи самолёт бортдаги тўз-тўполон сабабли бошқарувни йўқотиб Пенсильваниядаги қишлоқлардан бирига қулайди. 11 сентябрдаги ҳужумлар оқибатида 2977 қурбон бўлади ва бу тарихдаги энг ҳалокатли ва йирик террор ҳужуми сифатида тарихга киради. Ушбу террористик ҳужумни "Ал Қоида" террорчилар гуруҳи ўз бўйнига олади.


Қўшма Штатлар ҳукумати террор ҳужумига жавобан "Ал Қоида" етакчиси Усама Бен Ладенни АҚШ ҳукуматига тақдим этиш ультиматумини қўяди. Ўша вақтга келиб эса, Бен Ладен бир неча йиллар давомида Афғонистон ҳудудига яшаб келаётган эди. АҚШ ҳукумати Афғонистон ҳукуматидаги "Толибон"лардан Усама Бен Ладенни экстрадиция қилиш шартини қўяди. "Толибон"лар рад жавобини берганидан сўнг АҚШ НАТОдаги иттифоқчилари билан биргалик "енгилмас эркинлик" номли ҳарбий операциясини бошлайди, бундан мақсад халқаро терроризмга қарши кураш, "Ал Қоида" ва "Толибон" режимини йўқ қилиш эди.

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмайди. 2001 йилдан бошлаб 2005 йилга қадар АҚШ қуролли кучлари Қашқадарёдаги "Қарши-Хонобод" ҳарбий аэродромини Афғонистондаги операциялар учун транзит пункти сифатида фойдаланган.




Энди футбол мавзусига қайтсак, 12 сентябрь санаси ўзбек футболи учун муҳим бир сана ҳисобланади. Сабаби бундан роппа-роса 30 йил муқаддам, 1995 йилнинг 12 сентябрь куни Владикавказнинг "Алания" клуби УЕФА кубоги доирасида уз ўйида Англиянинг "Ливерпуль" жамоасини қабул қилади. Мерсисайдликлар таркибида Стив Макманаман, Робби Фаулер, Жейми Реднапп ва бошқа кўплаб жаҳон футболи юлдузлари бор эди. Ўша вақтларда эса "Алания" сафида футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов тўп тепаётган эди. Айнан шу куни, яъни 30 йил аввал Миржалол Қосимов жарима зарбаси орқали "Ливерпуль" дарвозасини ишғол этади.

Владикавказликлар ўша мавсумда Россия чемпионатида етакчилик қилаётган ва чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ва ўша вақтда "гегемон" ҳисобланган - Романцевнинг "Спартак"ига асосий рақобатчи эди. 1995 йилги мавсум якунига кўра, "Алания" ўз тарихидаги ягона чемпионликни ҳам қўлга киритади. Дунёнинг энг машҳур жамоаларидан бирига қарши баҳс Шимолий Осетия пойтахтида мисли кўрилмаган қизиқиш уйғотади. Мухлисларнинг хотиралари ва интернет тармоғидаги кадрларига назар ташлайдиган бўлсак, ўша вақтда "Алания"нинг уй ўйинлари мухлисларсиз ўтмаган, аммо "Ливерпуль"га қарши ўйинни стадиондан туриб 43 минг нафар мухлис томоша қилганди.


Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Газзаев шогирдлари ташаббусни қўлга олишади ва меҳмонлар дарвозасига кетма-кет ҳужумлар уюштирилади. Учрашувнинг 20-дақиқасида эса мезбонларнинг тезкор ҳужуми давомида "Ливерпуль" ҳимоячиси Марк Райт рақибини қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатади ва бош ҳакам жарима зарбаси белгилайди. Чамаси 25 метрлардан йўлланган Қосимовнинг "заргарона" зарбасига на дарвозабон на "жонли девор"даги ҳимоячилар тўсқинлик қила олишади. Ҳисоб 1:0. 


Қосимовнинг голидан сўнг Владикавказликлар яна бир нечта ажойиб имкониятларга эга бўлишади, аммо ҳисоб ўзгармагунича қолади. Шундан сўнг футболдаги энг машҳур иборалардан бири: "Сен урмасанг, сенга гол уришади" яна ишга тушади. Меҳмонларнинг кам сонли ҳужумларидан бирида Стив Макманаман тўп билан майдоннинг чап қанотида хавфли позицияда пайдо бўлади. "Алания" дарвозабони Заур Хапов эса зарбани бартараф этиш учун дарвозадан югуриб чиқади ва тўп ва дарвоза ўртасидаги масофани қисқартиради. Дарвозабон тўпга отилаётганини сезган Макманаман зарба бериш ўрнига, тўпни ўнгга олиб қочади ва кутилмаганда ноль градусли бурчакдан зарба йўллайди ва дарвозани ишғол этади. Чиройли ва кутилмаган гол.

Ҳисоб тенглашганидан кейин ҳам "Алания" рақиб дарвозасига хавф солишда давом этади. Бурчак зарбаларнинг бирида эса ҳимоячи Мурази Шелия баланд сакраган ҳолда рақиб дарвозасига зарба йўллайди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегади. Биринчи бўлим дуранг билан якунланади.

Иккинчи бўлим бошида Миржалол Қосимов жароҳат сабабли захирага олинади ва унинг ўрнига Бупадештда дунёга келган рус миллатига мансуб ярим ҳимоячи Сергей Деркач майдонга тушади. Учрашувнинг 52 дақиқасида Жейми Реднапп таҳминан 35-40 метр узоқдан кучли зарба йўллаб, тупни дарвозанинг ўнг бурчагига "миҳлаб" қўяди. "Алания" посбони Заур Хапов зарба реакция билдиришга ҳам улгурмай қолади. Иккинчи бўлим давомида мезбонлар яна бир хавфли зарбасига эга бўлишади, аммо энди майдонда Қосимов йўқ эди ва жарима зарбаси ноаниқ чиқади. Якунда "Ливерпуль" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 


УЕФА Кубоги-1995,

"Спартак-Алания" - "Ливерпуль 1:2

Голлар: Миржалол Қосимов 20, Стив Макманаман 33, Жейми Реднап 52.

Ливерпуль: 1-Жеймс, 2-Жонс, 3-Ҳаркнесс, 4-Бебб, 5-Райт, 6-Руддок,  7-Макманаман, 8-Коллмоур, 9-Томас, 11-Реднапп, 10-Барнс.

Спартак-Алания: 1–Хапов, 2–Пагаэв, 3–Горлукович, 4–Шелиа, 5–Джиоэв, 6–Тетрадзе 7–Тедеев, 8–Яновский, 9–Қосимов, 10–Канисшев 11–Кавелашвили.




"Ливерпуль" афсонаси Робби Фаулер Владикавказ сафарини шундай ёдга олади:

"Бу кулранг бетон биноли меҳмонхонада қолиш ҳақиқий жасорат, азоб-уқубат ва омон қолиш сари интилиш. Владикавказ, дунё харитасидаги лаънати тешик эди. Кечаси меҳмонхонада ухлаш имконсиз эди. Биз уҳлаган каравотлар бургаларга тўла эди. Шунингдек, сувараклар тарқаб кетиши учун чироқни ўчирмай ухлашга мажбур бўлганмиз. Фақат ўзимиз билан олиб келган озиқ-овқатларни истеъмол қилгандик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Рой Эванс учрашувдан кейинги матбуот анжуманида шундай деганди:

"Натижадан ғоят хурсандман. Владикавказда жуда кучли жамоа бор экан. Тўғрисини айтсам, бу ерда шунчалик маҳорат билан ўйнашларини кутмагандим. "Спартак" бизни анча қийин аҳволга солиб қўйишди. Агар ҳимоямиз ажойиб ўйин кўрсатмаганида, оқибати нима бўлишини тассавур қилиш қийин. Натижани мантиқий деб айта олмайман. Менимча, бу шунчаки ҳимоядаги аъло ўйинимиз учун бизга совға бўлди. Бундай ўйинлардан кейин йигитчалар чинакам эркакларга айланади.

Владикавказ бизни илиқ кутиб олди. Стадиондаги муҳит, шаҳар аҳолисининг руҳини акс эттиради. Биз "Спартак"ни Ливерпулда кутамиз ва бу ерда бизни биринчи дақиқадан то сўнгги дақиқагача ўраб турган меҳмондўстлик билан жавоб беришга ҳаракат қиламиз"


Валерий Газзаев эса аламли мағлубиятда дарвозабонни айблайди:

"Бугун бизга халқаро даражадаги тажриба етишмади. "Спартак" дарвозасига киритилган иккала гол ҳам кулгули, яъни дарвозабонимизнинг қўпол хатолари натижасида юз берди. Аммо умуман олганда, биз яхши футбол ўйнадик. Кийиниш хонасида жамоага ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Ўзимиз эга бўлган устунлигимиздан фойдалана олмаганимиздан афсусланишга мажбурмиз"


Орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас, 26 сентябрь куни жавоб ўйини бўлиб ўтади. Ливерпулдаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди(Қосимов "Энфилд"да тўлиқ ўйин ўтказади) ва мерсисайдликлар кейинги босқичга йўл олишади. Бироқ Владикавказлик мухлислар узоқ вақт хафа бўлиб юришмади. Бир ойдан сўнг уларнинг севимли клуби Россия чемпионлигини қўлга киритди.



Ҳозирги кунда "Алания" Россия футболининг энг қуйи дивизионларида иштирок этмоқда. Жамоа ўтган мавсумда ФНЛда 17 ўринни эгаллади ва учинчи дивизион, яъни ФНЛ-2га равона бўлади. Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида эса Владикавказ клуби Россиядаги энг нуфузли жамоалардан бири эди. 90 йилларда "Спартак-Алания" (ўша пайтда клуб айнан шундай номланган) нафақат чемпионлик учун курашган ва Россия чемпионати олтин медалларни ҳам қўлга киритган. Валерий Газзаев бошчилигидаги жамоа Чемпионлар Лигаси ва УЕФА кубогида иштирок этиб, Владикавказга эса Европанинг машҳур клублари ташриф буюришган. Шимолий Осетияга Дортмунднинг "Боруссия"си, "Андерлехт" ва "Рейнжерс" каби номдор клублар ҳам ташриф буюрган. Бироқ ўзбек футболи мухлислари учун энг эсда қолислари, албатта "Ливерпуль"га қарши баҳс бўлган.




Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
12 сен 21:21:54
Don Karlo
Yashasin Uzbek Fudbol Qiroli Mirjalol Qosimov ...
+1   
12 сен 23:23:17
Мансур Исмаилов
Раҳматли Хожибой айтганидай::: Қосимов жарима зарбасини йўллаши учун тўп сиғадиган тешик бўлса кифоя эди...... ГОЛ!!!
   
12 сен 22:10:22
Azim Ismailov
TEMUR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
tushunmadim 2:1 ga kim yutgan oʻzi sarlavxani boshidan oxrigacha koʻrib toʻgʻirlab qoʻy admin
Косимовни гол ургани учун шундай сарлавха
   
12 сен 21:45:33
TEMUR
tushunmadim 2:1 ga kim yutgan oʻzi sarlavxani boshidan oxrigacha koʻrib toʻgʻirlab qoʻy admin
   
12 сен 21:25:32
Don Karlo
Faqat bratishka lanati aqshi tiqishtirb bekor qibsan, bu voqilani uyushtrilganini yosh bolayam biladi. Bu lanati aqshi oyini dib iroqda 1 mln odam nezashto olib ketdi.,,,esiz !!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика