UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  2 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  5 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси “Бухоро” ва “Машъал” стадионларини кўздан кечирди Янгиликлар

ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси “Бухоро” ва “Машъал” стадионларини кўздан кечирди

ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси “Бухоро” ва “Машъал” клублари қароргоҳини ва ушбу жамоалар уй учрашувларини ўтказадиган стадионларнинг айни пайтдаги ҳолатини кўздан кечирди

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур регламент футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун тайёрлаб боради. Ҳали янги мавсум олдидан лицензиялаш жараёни бошланмаган бўлса-да, айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, келаси мавсумда Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида тўлиқ ахборот бериш ишлари бошлаб юборилди.

Янги мавсум олдидан клублар олдига қўйиладиган талаблар ичида энг муҳимларидан бири – яхши стадион инфратузилмасига ва яхши ҳолатдаги майдонга эга бўлиш саналади.

Шу сабабдан бу сафар Бухоро ва Муборакда бўлган ПФЛнинг махсус ишчи комиссияси “Бухоро” ва “Машъал” клублари қароргоҳини ва ушбу жамоалар уй учрашувларини ўтказадиган стадионларнинг айни пайтдаги ҳолатини кўздан кечирди. “Бухоро” спорт мажмуасида майдон чими ҳолатини яхшилаш, майсани парвариш қилиш борасидаги керакли тавсиялар ушбу соҳа бўйича мутахассис томонидан берилди. Шунингдек, мазкур стадиондаги ўриндиқлар ҳолати ҳам бироз талаб даражасида эмас экани эътироф этилиб, келаси мавсум олдидан трибуналар ҳолатини ҳам яхшилаш лозимлиги таъкидланди.



“Машъал” жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган “Баҳром Вафоев номидаги стадион”да ҳам майдон ҳолатини яхшилаш, майсани парвариш қилиш бўйича амалга оширлиши лозим бўлган ишлар мавжуд экани маълум бўлди. Соҳа бўйича мутахассис қиш мавсумида майса парвариши бўйича ўз тавсияларини берди. Қолаверса, “Машъал” жамоаси стадион ёритиш тизими (айни пайтда 1100 люкс) ни яхшилаши зарур экани қайд этилди.  

Ушбу клублар махсус ишчи комиссия тавсияларига кўра қишдаги мавсумлар оралиғида мавжуд камчиликларни бартараф этиши лозим бўлади.



Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика