Мусиала операция қилинди

Khoja
8 июл 2025
“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала даҳшатли жароҳатидан сўнг операция қилинди, деб хабар бермоқда Мюнхен клуби матбуот хизмати.

5 июль куни Франциянинг ПСЖ клубига қарши ўйинда (0:2) парижликлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашув натижасида Мусиаланинг оёғи синган эди.

Мусиаланинг операцияси муваффақиятли ўтди. Бугундан ярим ҳимоячи тикланиш жараёнини бошлайди. Футболчи майдонга қайтиши учун камида 5 ой кераклиги маълум қилинган.


KhojaМуаллиф
Манба: Bild