UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  5 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  25 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"

"Нефтчи" - "Хоразм" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур баҳсидан (2:0) сўнг меҳмон жамоа устози Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаким Фузайлов: "Нефтчи" анча тажрибали жамоа. Катта пуллар сарфлашмоқда ва олдига жиддий мақсадлар қўйиган. "Хоразм" Суперлигада иштирок этишини охирги бўлиб билди ва имкони борича таркиб йиғдик. "Хоразм" иккинчи дарврада кучайиши керак.


- Бубаня нега бугунги баҳсда иштирок этмади?

- У "Андижон" билан баҳсда оёғининг бармоғини синдириб олди. Бубаня иккинчи давранинг учинчи ўйинигача сафга қайтади.


- Жамоа биринчи даврада рақиблар дарвозасига 16та гол урибди. Бу ёмон натижа эмас. Лекин ўтказиб юборган голлари сони 18та. Жамоанинг қайси чизиқларида ўзгаришлар бўлади?

- Бизга кучли ҳужумчи керак. Кейин дарвоза чизиғини ҳам кучайтириш лозим. Бир-икки нафар ҳимоячи ҳам олсак керак.


- Фарруҳ Иброҳимов нега таркибда кам кўриняпти?

- Фарруҳ мавсум стартида жароҳат олган эди. У аста-секинлик билан формасини тиклаб боряпти. У кўпроқ U21 жамоаси сафида тўп тепмоқда.


- "Нефтчи" бугун қанотлар орқали жуда хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Бугун бу жиҳатдан ютқаздик.


- Шаҳрам Самиев ва Франсис Нархлар бугун захирадан ўйинга қўшлишди...

- Нарх ва Самиевлар сўнгги паллада жамоамизга қўшилишди. Улар жисмоний ҳолатини тиклаб боришмоқда. Бироқ уларга ишонишда давом этиш керакми деган савол пайдо бўлди. Чунки маҳаллий футболчилар уларда ёмон ўйнашмаяпти. Легионлерлар эса қолганлардан бир бош устун бўлиши керак.


- "Хоразм" иккинчи даврада ўз майдонига қайтадими? Бунга нима тўсқинлик қилмоқда?

- Ҳозир бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Иккинчи даврадаги иккинчи ўйинни уйда қабул қиламиз. Стадион тайёр, ВАР ҳам ўрнатилган. Ёритиш тизими билан баъзи муаммолар бор. Агар ПФЛ рози бўлса, иккинчи даврани ўз аренамизда ўтказамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика