UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  5 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  10 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

Осиё Кубогига борадиган етакчиларимиз, Осиё Кубогида неча ёшда дебют қилганлар? Янгиликлар

Осиё Кубогига борадиган етакчиларимиз, Осиё Кубогида неча ёшда дебют қилганлар?

Яна бир неча кунлардан сўнг старт оладиган қитъа чемпионатига оид қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз.

ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ. 2004 йил. 21 ёш.


МТЖнинг асосий посбони Игнатий Нестеров 2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубогининг 3-тур ўйинида дебют қилган. 21 ёшли посбон қитъа чемпионатига учинчи дарвозабон сифатида боради. Равшан Ҳайдаров ва Юрген Гёде жуфтлиги асосий ўйинларни Евгений Сафоновга ишониб топширадилар. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда мураббийлар Игнатий Нестеровга имконият берадилар. Баҳрайн билан бўлиб ўтган чорак финал ўйинида дарвозага яна Сафонов туради. Ўша баҳсда бизникилар пенальтилар сериясида имкониятни бой берганлар. Кечагидек эсимда, имтиҳонга тайёрланаётган эдим. Қўлимдаги барча дарсликлар ҳавога учган эди. Эвазига отамдан гап эшитганман.

Осиё Кубоги 2004. "С" гуруҳи.
ЎЗБЕКИСТОН - Туркманистон - 1:0 (0:0)

26.07.2004. 3-тур. Чонкинг. "Олимпийский" стадиони. 34000 томошабин.
Гол: Миржалол Қосимов, 58.
Ўзбекистон: Нестеров Игнатий, Фёдоров Андрей, Алиқулов Асрор, Николаев Алексей, Кошелев Леонид, Кападзе Тимур, Магдеев Ильдар (Солиев Анвар, 77), Зейтуллаев Ильёс (Қосимов Миржалол, 46), Иномов Ислом, Холмуродов Зафар (Шишелов Владимир, 83), Бикмаев Марат.


МАРАТ БИКМАЕВ. 2004 йил, 18 ёш.

Марат Бикмаев ҳам қитъа чемпионатидаги дебютини 2004 йилда ўтказган эди. 18 ёшга тўлган ҳужумчининг дебют ўйини 2-турга тўғри келган. Саудия Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратган ўйинимизда Марат 78-дақиқада учрашувда ҳисобни очган Александр Гейнрих ўрнига майдонга тушган. Қизиғи шундаки, дарсликларимни осмонга учишига сабаб Бикмаев бўлганди. Баҳрайн билан ўйиндаги пенальтилар сериясида Бикмаев ва Кошелев гол ура олмаган эдилар.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0 (1:0)
22.07.2004. 2-тур. Ченгду. "Сичуань Лонгцуаньи" стадиони. 22000 томошабин.
Гол: Гейнрих Александр (13).
Ўзбекистон: Сафонов Евгений; Фёдоров Андрей; Ширшов Николай; Алиқулов Асрор; Қосимов Миржалол (Иномов Ислом, 64); Акопянц Андрей; Жепаров Сервер; Солиев Анвар (Зейтуллаев Ильёс, 60); Кападзе Тимур; Шишелов Владимир; Гейнрих Александр (Бикмаев Марат, 78).


АНЗУР ИСМОИЛОВ. 2007 йил, 22 ёш.


Орадан битта мусобақа ўтиб Анзур Исмоилов 4та давлатда бўлиб ўтган Осиё Кубогида дебют ўйинини ўтказган. Мезбонларга қарши кечган ўйин Анзурнинг мусобақадаги биринчи ва сўнггиси бўлган. Лекин Анзур 12-ўйинчи бўлиб мусобақани асосий таркибда ўтказган.

Осиё Кубоги-2007.
Малайзия - ЎЗБЕКИСТОН - 0:5 (0:3)
14.07.2007. 2-тур. Куала Лумпур. "Шох Алам" стадиони. 7137 томошабин.
Голлар: Шацких Максим (10, 89), Кападзе Тимур (30), Бакаев Улугбек (45+2), Ибрагимов Азиз (85).
Ўзбекистон: Нестеров Игнатий; Каримов Хайрулла; Исмоилов Анзур (Ибрагимов Азиз, 50); Николаев Алексей; Иномов Ислом; Денисов Виталий (Соломин Павел, 68); Карпенко Виктор; Жепаров Сервер; Кападзе Тимур; Бақоев Улуғбек (Гейнрих Александр, 63); Шацких Максим.


ОДИЛ АҲМЕДОВ. 2011 йил, 23 ёш.

Одил Аҳмедов Осиё Кубогидаги дебютини 2011 йил 23 ёшида ўтказган. 2007 йилги қитъа чемпионати якунига етганидан кейин мураббийлар назарига тушган яримҳимоячи ўша-ўша МТЖнинг асосий футболчиси ва БААдаги мусобақага сардор сифатида ташриф буюради. Ким билади мураббийлар уни Бикмаевга ўхшаб эртароқ пайқаганларида, ОК-2007даги натижамиз бошқачароқ бўлармиди?

Осиё Кубоги-2011.
Қатар - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2 (0:0)
1-тур. Доха. "Халифа" стадиони . 37143 томошабин.
Голлар: Аҳмедов Одил (59), Жепаров Сервер (77).
Ўзбекистон: Нестеров Игнатий; Жўраев Саҳоб (Андреев Станислав, 54); Карпенко Виктор; Исмоилов Анзур; Аҳмедов Одил; Ҳасанов Жасур (Турсунов Санжар, 66); Кападзе Тимур; Ҳайдаров Азиз; Жепаров Сервер; Шацких Максим; Гейнрих Александр (Новкаров Олим, 89).

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика