UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  0 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  66 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1

Осиё Кубоги-2019. Радулович бошчилигидаги Ливан иккита сариқ карточка туфайли гуруҳда қолиб кетди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Радулович бошчилигидаги Ливан иккита сариқ карточка туфайли гуруҳда қолиб кетди

Кеча Осиё Кубогида гуруҳ босқичи якунига етди.

Бу мусобақада илк бор 24та жамоа қатнашди ва олтита гуруҳда энг яхши натижага эришган 4та жамоа ҳам кейинги босқичга чиқди.

Кеча охирги бўлиб "E" гуруҳи баҳслари бўлиб ўтди. Ливан КХДР устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Бироқ бу натижа ҳам ливанликларга етарли бўлмади.

Ваҳоланки уларнинг натижаси "D" гуруҳидаги Вьетнамнинг натижаси билан бир хил эди.



3-турдан сўнг Ливанда ҳам, Вьетнамда ҳам 3тадан очко ва тўплар нисбати 4:5 эди. Бундай ҳолатда жамоаларнинг олган карточкалари сони ҳисобланади ва ким камроқ огоҳлантирилган бўлса ўша жамоа тепада бўлади.

Ливан КХДР билан ўйингача 5та сариқ карточка олганди. Вьетнам ҳисобида ҳам 5та сариқ карточка бор эди. Бироқ кеча ливанликлар икки марта огоҳлантириш олишди ва айнан шу сабабли ҳам улар эмас Вьетнам кейинги босқичга йўл олди.

Агар сариқ карточкалар ҳам тенг бўлганида сўнгги йўл қоларди: қуръа.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика