UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  0 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  2 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади Янгиликлар

ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Жазоланганлар орасида бу йилги Осиё чемпионлар лигаси тўпурари (13та гол билан) Багдад Бунеджа ҳам бор. Қуйида баъзи қарорларни келтириб ўтамиз.

Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Австралия
Муаммо: Ўйиндан кейин учрашув қайдномасига киритилмаган ҳамда ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлган икки футболчи жамоа кийим алмаштириш хонасига киргани учун
Жазоланди: Австралия футбол федерацияси 3,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Уммон
Муаммо: Ташкилотчилар томонидан ўйин ўтказиладиган стадион шай ҳолатга келтирилмагани учун
Жазоланди: Малайзия футбол ассоциацияси 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Стадион сухандони ўйин пайтида мухлисларга тегишли маълумотларни микрофон орқали етказмагани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клуби 1,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйин пайтида мухлислар томонидан хунук сўзлар ёзилган баннер стадионга олиб кирилгани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клубига 5,000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди.

Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин давомида Тожикистон терма жамоасининг камида беш нафар футболчиси ҳакам томонидан карточка олгани учун
Жазоланди: Тожикистон футбол федерацияси 2,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин пайтида қўпол сўзларни айтгани учун
Жазоланди: Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Мубин Эргашев 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кирмагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" бош мураббийи Набил Маълул 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббийнинг киришини таъминлаб бермагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" клуби 10,000 доллар миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин флеш-интервью бермагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин футболчисини флеш-интервью беришга кўндирмагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" клуби 12,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика