UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  2 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Одил Аҳмедов "Odil Junior" (Тўрақўрғон) академияси билан яқиндан танишди Янгиликлар

Одил Аҳмедов "Odil Junior" (Тўрақўрғон) академияси билан яқиндан танишди

26 ноябрь куни Одил Аҳмедов Тўрақўрғонда тарбия топаётган клуб тарбияланувчилари билан учрашди.

Тадбирда, айни пайтда "Odil Junior" жамоасининг спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Дилшод Нуралиев ва жамоа мураббийи Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этдилар. Даставвал клубнинг 2005-2010 йилларда туғилган футболчилари иккига бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этдилар. Шундан сўнг Одил Аҳмедов болаларга мурожаат қилди:


- Бугун Сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Ҳеч нима меҳнатсиз бўлмайди. Бир нарсани айтишим мумкин, агар меҳнат қилишдан қочмасангиз албатта бахт қуши елкангизга қўнади. Бугун яхши футболчи кўчада қолмаяпти. Аксинча, жамоалар яхши савиядаги футболчиларни қидириб юриш билан бандлар. Сиз яхши сифатли машғулот ўтказишингиз учун яхши мураббийлар керак. Шунинг учун Алишер (Маҳмудов) ва Нуриддин ва пойтахтдан ташриф буюрадиган мураббийлар энди бу ерда сизларга ёрдам берадилар. Муҳими ишлаш керак.

Шундан сўнг ота-оналарга "Odil Junior"нинг асл мақсади тушунтириб берилди. Баҳор ойидан бошлаб мазкур аренада 2009-11 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида доимий чемпионат йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинди. Энг сара футболчилар пойтахтдаги филиалга йўл оладилар. Катта бўлгач эса "Навбаҳор" жамоасида тўп тепиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин бўлади.

Тўрақўрғон Наманган бразилияси деб бежизга айтилмаган. Бу ердаги футболни яна қайта оёққа турғазиш керак. Бу борада 2019 йилнинг охирида яна битта стандарт арена қад кўтариши кўзда тутилган.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика