UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  1 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  4 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37

​Неймар 36 та компания билан ишламоқда Янгиликлар

​Неймар 36 та компания билан ишламоқда

ПСЖ ҳужумчиси Неймар жаҳонда энг машҳур спортчилардан бири ҳисобланади.

The Sun нашрининг хабарига кўра, бразилиялик форвард 36 та етакчи бренд компаниялар билан ҳамкорликда ишламоқда. Ушбу бренд ҳомий ташкилотлар Неймарга йилига 15 миллион фунт даромад келтирмоқда. Асосий ҳомий саналган Nike бразилиялик юлдуз билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган ва келишувни яна икки йилга узайтириш имконияти ҳам бор.

Инстаграмдаги обуначилари сони бўйича, ПСЖ етакчисидан фақатгина Роналду олдинда боряпти. Бу борада Лионель Месси, Дэвид Бекҳэм ва Леброн Жеймс каби таниқли спортчилар Неймардан анчагина ортда қолиб кетишган.

Forbes маълумотларига кўра, 2018 йилда Неймар рекламанинг ўзидан 15 миллион фунт ишлаб олган. Бундан ташқари, парижликлар сафида бир мавсум учун 37 миллион фунт даромад олиши белгилаб қўйилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика